Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари 76,6 млн. долларга камайди

Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари сентябрь ойида 76,6 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Миллий банк расмий сайтида айтилган.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида захира ҳажми биринчи марта уч миллиард (3 миллиард 71,2 миллион) доллардан ошди. Бир ой ўтгач, бу 2 миллиард 994,6 миллион долларни ташкил этди. Бу тарихдаги иккинчи энг юқори кўрсаткич.

Миллий банк сентябрь ойида сомнинг барқарорлигини таъминлаш учун 65,4 миллион доллар сарфлаган.

Олтин-валюта захиралари (халқаро валюта захиралари) Миллий банкка сом курсини доимий равишда назорат қилиш имкониятини беради. У CDR (Махсус қарз олиш ҳуқуқи – Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) сунъий захира ва тўлов воситалари) каби ўнлаб валюталар ва олтиндан иборат.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ