Қирғизистонда 1-октябрдан пенсиялар ошади

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб пенсия миқдори ошади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 4 286,7 сомдан ошмайдиган пенсиялар камида 300 сомга, шунингдек 4 286,7 сомни ташкил қилган ва ундан ортиқ пенсияларга камида 360 сом қўшилади.

Ҳукумат маълумотларига кўра, пенсияларни қайта ҳисоб-китоб қилиш натижаси бўйича ўртача пенсия 397 сомга ошиб, 6061 сомни ташкил этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ