Қирғизистон Хитойдан яна бир марта қарзларни тўлаш муддатини узайтиришни илтимос қилди

Қирғизистон Хитой ҳукуматига қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ва енгилликлар беришни илтимос этиб мурожаат қилди.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, президент Сўўрўнбай Жээнбеков бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Бишкекда ўтган учрашуви давомида гапирган.

Жорий йилнинг апрелида президент Сўўрўнбай Жээнбеков Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашиб, Хитойдан олинган қарзларни тўлашда Қирғизистонга енгиллик берилишини илтимос қилган эди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков хитойлик ҳамкасби Ван И билан 26 майда телефон орқали қилган мулоқотида Хитойга қарзни тўлаш масаласини муҳокама қилди.

Расмий хабарларда айтилишича, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 3 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилади. Бу қарзнинг 1 миллиард 700 миллион доллари Хитойдан олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ