25-июль куни COVID-19 га қарши кураш доирасида Жанубий Кореядан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди Инсонпварлик ёрдамида: – 8400 минг долларга баҳоланган учта ёпиқ антивирус ускунаси келди. Жумладан: Юқумли касалликлар шифохонасида фойдаланиш учун 2 та мусбат ва манфий босимли ҳавони тозалаш мосламаси; 1 дона хонанинг ички ҳавосини автоматик тозалаш ва тартибга солиш мосламаси.…
Батафсил...Bo'lim: Технология
Бишкекдаги базавий станциядаги нурланиш керагидан икки марта паст
17 июл куни Бишкекдаги «Тунгуч» кичик туманида уяли алоқа анжомларининг нурланиш даражасини ўлчаш ишлари ўтказилди. Бу ҳақда Алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади. Тадбир уяли алоқа анжомларининг, шу жумладан, 5G технологиясининг соғлиққа зарари ҳақида ёлғон хабар тарқалгани муносабати билан ўтказилди. Алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитасидан хабар беришларича, Қирғизистонда 5G технологияси жорий этилмаган, объектларни бузиш уринишлари…
Батафсил...Қирғизистонга 5G технологияси киргизилмаган
Бугунги кунда 5G технологияси Қирғизистонга киргизилмаган. Бу ҳақда бугун, 8- июлда Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. Қирғизистондаги алоқа операторлари Давлат алоқа агентлигининг рухсатисиз 5G тармоғининг мосламаларини ўрнатиб, ишлата олмайди. Шунингдек 5G технологиясидан фойдаланиш бўйича лаборатория назорати юргизилиб, соғлиққа ҳеч қандай ҳавфи йўқлиги тасдиқланганини таъкидлаш жоиз. Сўнги вақтларда ижтимойи тармоқлар орқали 5G технологиясининг зиёнлари шунингдек…
Батафсил...Хитойдан Қирғизистонга 500 кўчма кислород концентратлари келтирилди
5-июлда кўчма кислород концентратларининг биринчи қисми – 500 дона келтирилди. Яна 500 донаси келаси хафтада келтирилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Бош вазир ўринбосари Аида Исмаилованинг такидлашича, кўчма кислород концентратлари тожливирус инфекцияси ва ўпка яллиғланишидан азият чекканлар даволанаётган тиббиёт муасасаларига тақсимланади. Мосламаларнинг бир қисми ҳудудларга юборилади. Қирғизистон ҳукумати кислород концентратларини ва пульсоксиметрларни ҳарид қилишга 50 млн сом…
Батафсил...Ўзбекистондан Қирғизистонга 8 тонна инсонпарварлик ёрдами келди
Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг ўзаро ҳамкорлиги ва келишувлари туфайли Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами келди. Бу ҳақда Ҳукумат Аппаратининг матбуот хизмати хабар қилди. Инсонпарлик ёрдами тариқасида келган 100 дона сунъий нафас олиш ускунаси (ИВЛ), 50 дона кислород концентраторинидан ташкил топган. Умумий миқдори 8 тоннани ташкил қилган инсонпарварлик юки авиарейс орқали барча санитар-эпидемиология талабларига жавоб берган ҳолда етказилган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматига инсонпарвлик…
Батафсил...Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги усул бўйича COVID-19 тестини ўтказади
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги усул бўйича COVID-19 тестини ўтказа бошлайди. Бу ҳақда 26 июн кунги брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди. Унинг айтишича, COVID-19 бўйича тадқиқотлар JenExpert усулида ўтказилади. «Мазкур усул Миллийфтизиатрия марказида ўтказилади. Метод бир соатда 8 та анализни 99-фоиз аниқлик билан ўтказиш имконини беради. Авваллари бу метод билан сил тест қилинарди. Айни дамда…
Батафсил...Эльвира Сурабалдиева:«Чегарадош ҳудудларда телеканаллар орқали тожик ва ўзбекларнинг мафкураси ёйилмоқда»
Олий Кенгашнинг 10-июндаги мажлисида Жамоат телерадиоэшиттириш корпорациясининг 2019-йилдаги фаолияти ҳақида Кузатувчи кенгашнинг ҳисоботи муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида Эльвира Сурабалдиева миллий хавсизликни таминлаш муҳимлиги ва давлатнинг ахборот сиёсати ҳақида гапирди. У чегарага яқин жойлашган ҳудудларда 13 нафар Ўзбекистон, 5 нафар Тожикистон телеканаллари фаолият олиб бориб, улар ўз мафкураси ёйилаётганини айтди. -Ҳудудларга хизмат сафари билан борганимизда ушбу телеканалларнинг материаллари ёшларга салбий таъсир…
Батафсил...Ўзбекистон бир кунда 6 миллион юзқоп ишлаб чиқармоқда
Ўзбекистонда 275 та корхона томонидан кунига 6 миллиондан ортиқ юзқоп ва 45 мингта ҳимоя комбинезонлари ишлаб чиқарилмоқда. 1,7 миллион дона юзқоп ва 1,2 миллион дона комбинезон гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган, 13,4 миллион юзқоп эса экспортга йўналтирилган. Юзқоплар ишлаб чиқариш бўйича Наманган (36 та корхона), Андижон (28), Тошкент (26) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (29) етакчилик қилмоқда. Уларнинг улушига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 75…
Батафсил...Евросиё тараққиёт банки Қирғизистонга 3 дона самолёт олиб беради
Евросиё тараққиёт банки Қирғизистондаги ички парвозларни амалга ошириш учун бир авиакомпанияга уч янги самолет олиб беришга кўмак беради. Бу хақда ЕТТБнинг матбуот хизмати маълум қилди. ЕТТБнинг раҳбари Андрей Бельяниновнинг айтишича, банк уч учоқни ҳарид қилиш учун маблағ ажратади ва бу лойиҳани давлат транзит лизинг компанияси орқали амалга оширади. Бундан ташқари, ЕТТБ Қирғизистондаги саккиз аэропортни модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича таклиф…
Батафсил...Қирғизистондаги авиакомпанияларда 33 учоқ бор
Қирғизистондаги авиакомпаниялар 33 дона учоққа эгалик қилади. Ушбу маълумотни Фуқаролик авиация агентлигининг раҳбари Қурманбек Ақишев 20-май кунги парламент мажлисида айтиб ўтди. Депутатлар 2001-йили Кейптаунда имзоланган авиациявий конвенцияни кўриб чиқишмоқда. Қирғизистон ушбу битимни 2016-йили имзолаган эди. Шу кунгача Фуқаровий авиация агентлиги Қирғизистонда қайд қилинган 30дан ортиқ учоқнинг тўққиз нафаригина ишлаётганини маълум қилган. Қолганлари эса фойдаланишга яроқсиз, баъзилари таъмирлашга берилган. Бундан ташқари, «Аэростан»…
Батафсил...Қирғизистонда бузилган сунъий нафас олиш ускуналарининг 77 донасини таъмирлаб бўлмайди
Қирғизистон бўйича 649 дона сунъий нафас олиш ускунаси мавжуд. Уларнинг 479 нафари ишлайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв матбуот анжуманида маълум қилди. Бўрўнўвнинг айтишича, 134 ускунани таъмирласа бўлиши аниқланган. Ускуналар орасида 41 донаси таъмирланиб, ишлатилмоқда. 77 нафар ускунанинг эса муддати ўтиб, яроқсиз ҳолга келган. «Ҳозирда ускуналарни таъмирлашга буйруқ берилди. 93 ускуна таъмирланмоқда», – деди Бўрўнўв. Булардан ташқари саккиз…
Батафсил...Қирғизистонда депутатлар мустақил равишда ГЭС қуришга чақиришди
Қирғизистонда депутат Умбетали Қадиралиев парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси мажлисида ҳукуматига мурожаат қилиб Қамбарота-2 ГЭСи иккинчи гидроагрегатини қуриш ва ишга тушириш лойиҳаси учун ички манбалардан молия қидиришга чақирди. Депутатлар бу лойиҳани молиялаштириш учун Евроосиё тараққиёт ва барқарорлаштириш жамғармасидан инвестицион кредит тақдим қилиш борасидаги Битимни муҳокама қилдилар. Мазкур Битимга 2017 йилда эришилган эди. «ГЭС лойиҳалари Қирғизистон учун мақбул, аммо бошқа давлатлар…
Батафсил...ҚРда биометрик паспортлар тайёрлаш бўйича тендер ғолиби эълон қилинди
Қирғизистонда биометрик паспорт бланклари тайёрлаш бўйича эълон қилинган тендерда Германиянинг Mühlbauer ID Services GmbH компанияси ғолиб бўлди. Мазкур фирма ўзининг хизмати учун 655 миллион 645 минг сом (8,2 млн доллардан кўпроқ) таклиф қилди. Тендернинг иккинчи финалчиси – 800 миллион сом таклиф қилган «Банкнотная фабрика Национального банка Республики Казахстан» (“Қозоғистон Республикаси Миллий банки Банкнот фабрикаси”) иккинчи ўринни олди. Давлат регистрация хизматининг…
Батафсил...Ўзбекистонликлар Илон Маск учирган сунъий йўлдошлар парвозини кузатди (видео)
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент ва Фарғонада 27 апрелга ўтар кечаси аҳоли Илон Маскнинг глобал интернет лойиҳаси асосида коинотга учирилган Starlink сунъий йўлдошларининг парвозини кузатди. Бу ҳақда “Дарё уз” 27 апрель куни хабар берди. Бу борадаги видео эса телеграммдаги “Катта Видео магистрал канали”да жойлаштирилди. SpaceX’нинг 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиши коронавирус сабаб қолдирилгани хабар қилинган, бироқ…
Батафсил...