Қирғизистонга Жанубий Кореядан инсонпарварлик ёрдами келди

25-июль куни COVID-19 га қарши кураш доирасида Жанубий Кореядан  Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди

Инсонпварлик ёрдамида:

– 8400 минг долларга баҳоланган учта ёпиқ антивирус ускунаси келди. Жумладан:

Юқумли касалликлар шифохонасида фойдаланиш учун 2 та мусбат ва манфий босимли ҳавони тозалаш мосламаси;

1 дона хонанинг ички ҳавосини автоматик тозалаш ва тартибга солиш мосламаси. Бу Кореядаги саноқли тиббиёт муассасаларида ишлатиладиган ноёб шошилинч тиббий ускуналар сарасига киради.

– 22,500 юзқоп.

– Хоналарни дезинфекцияловчи ускуна 20 дона келди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ