Эльвира Сурабалдиева:«Чегарадош ҳудудларда телеканаллар орқали тожик ва ўзбекларнинг мафкураси ёйилмоқда»

Олий Кенгашнинг 10-июндаги мажлисида Жамоат телерадиоэшиттириш    корпорациясининг 2019-йилдаги фаолияти ҳақида Кузатувчи кенгашнинг ҳисоботи муҳокама қилинди.

Муҳокама чоғида Эльвира Сурабалдиева миллий хавсизликни таминлаш муҳимлиги ва давлатнинг ахборот сиёсати ҳақида гапирди. У чегарага яқин жойлашган ҳудудларда 13 нафар Ўзбекистон, 5 нафар Тожикистон телеканаллари фаолият олиб бориб, улар ўз мафкураси ёйилаётганини айтди.

-Ҳудудларга хизмат сафари билан борганимизда ушбу телеканалларнинг материаллари ёшларга салбий таъсир кўрсатиб, бегона халқнинг тили, маданияти, урф-одатлари ўзлаштирилаётгани ҳақида шикоятлар кўп келмоқда. Минтақалардаги телеканалларни ривожлантириш билан рақамли мафкурани шакллантириш зарур, — деди Сурабалдиева.

ЖТРКнинг Бош директори Жайнақ Усўн ўғли чегарага туташ туманларда ўзбек ва тожик  телеканалларининг рақамли сигналлари ёйилиб, шу вақтнинг ўзида қирғиз каналлари ҳам кўрсатилаётганини такидлади.

-Ўтган йили биз барча телестанцияларда техникавий аудит ўтказиб, натижада сигналларнинг юқори сифатда эканини аниқладик. Сизлар айтаётган муаммоларнинг кўпчилиги контентга тегишлидир. Шу сабабли, биз дастурларимиз мазмунини яхшилаш орқалигина аудиториямизни кенгайтириб, томошабинларимизни кўпайтира олишимиз мумкин, – деди Жайнақ Усўн ўғли.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ