ҚРда биометрик паспортлар тайёрлаш бўйича тендер ғолиби эълон қилинди

Қирғизистонда биометрик паспорт бланклари тайёрлаш бўйича эълон қилинган тендерда Германиянинг Mühlbauer ID Services GmbH компанияси ғолиб бўлди. Мазкур фирма ўзининг хизмати учун 655 миллион 645 минг сом (8,2 млн доллардан кўпроқ) таклиф қилди.

Тендернинг иккинчи финалчиси – 800 миллион сом таклиф қилган «Банкнотная фабрика Национального банка Республики Казахстан» (“Қозоғистон Республикаси Миллий банки Банкнот фабрикаси”) иккинчи ўринни олди.

Давлат регистрация хизматининг хабар қилишича, биометрик паспорт учун бланкаларни тайёрлашга 973 миллион 123,5 минг сом сарфлаш кўзда тутилган эди.

Биометрик умумфуқоролик паспорт (хорижий паспорт)ни тайёрлаш учун эълон қилинган танловда жами учта компания ариза берди, улардан иккитаси финал босқичига чиқди.

Бундан аввалроқ ДРХ, Қирғизистон фуқоролари умумфуқоролик биометрик паспортни 2021 йилдан бошлаб олишларини маълум қилган эди.

Унга қадар паспортларни бериш 2019 йилдан бошланиши керак эди. Бунинг учун 2018 йилда ДРХ 1,2 млрд сомлик тендер эълон қилди. Тендер ғолиби сифатида 940 миллион 150 минг сом таклиф қилган Литванинг «Гарсу Пасаулис» компанияси топилди, аслида энг кам маблағ 686 млн 772 минг 250 сомни ташкил қилиши керак эди. Тендернинг қолган икки иштирокчиси, жумладан Mühlbauer ID Services GmbH қоида бузилишлари ҳақида баёнот берди.

2019 йил февралда тендер вақтида йўл қўйилган қонун бузилишлари факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Иш доирасида Давлат регистрация хизмати раҳбарлари – «Инфоком» ДК директори Талант Абдуллаев, ДРХ статс-котиби Данияр Бакчиев ва ДРХ раисининг ўринбосари Русланбек Сарибаев ҳибсга олинди. Суд қарорига биноан улар 500 минг сом (6 минг доллардан кўпроқ) миқдорида жаримага тортилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ