Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги усул бўйича COVID-19 тестини ўтказади

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги усул бўйича COVID-19 тестини ўтказа бошлайди. Бу ҳақда 26 июн кунги брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди.

Унинг айтишича, COVID-19 бўйича тадқиқотлар JenExpert усулида ўтказилади.

«Мазкур усул Миллийфтизиатрия марказида ўтказилади. Метод бир соатда 8 та анализни 99-фоиз аниқлик билан ўтказиш имконини беради. Авваллари бу метод билан сил тест қилинарди. Айни дамда биз6,5 мингта картридж олдик, улар орқали COVID-19ни аниқлаш мумкин. Яна 50 мингта картридж олиш учун музокоралар олиб борилмоқда. Бу тезроқанализлар ўтказиш имконини беради», -деди вазир ўринбосари.

Сўнги бир кеча кундузда Қирғизистонда 250 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати аниқланди. Шу кунга қадар энг юқори кўрсаткич – 228 та ҳолат куни кеча аниқланган эди.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 4204 нафарга етди. Улардан2162 нафари соғайиб шифохонаданчиқди, 43 нафар бемор вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ