Путин ва Марказий Осиё президентлари қирғизистонликларни табриклашди

Россия президенти Владимир Путин президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва қирғизистонликларни Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.   «Россия-Қирғизистон иттифоқчилик алоқалари ва стратегик шериклик юқори даражада. Мамлакатларимиз Евроосиё интеграцияси жараёнлари доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда, минтақавий ва халқаро хавфсизликка бўлган таҳдидларга, шу жумладан коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда. Келаси йилда кўп томонлама ҳамкорлик   халқларимиз манфаати учун  ривожланади…

Батафсил...

«Қирғизистон гўзали-2020»: Садир Жапаровнинг қиз қариндоши ғолиб бўлди

«Қирғизистон гўзали-2020» танлови якунланди ва ғолиблар аниқланди. Бу йилги ғолиб 20 ёшли модель Лаззат Нурқўжоева.   У президентликка номзод Садир Жапаровнинг укаси Дўўлўтбек (Давлетбек) Жапаровнинг қизи. Лаззат 2018-йилда қирғиз-турк лицейини тугатган ва Қирғизистон давлат юридик университети талабаси. 2016-йилда у Бишкекнинг топ-модели бўлган.  

Батафсил...

Сузоқда арча ўрнатиш бўйича тендерда ҳеч ким қатнашмай қўйди

Сузоқ тумани марказида арча ўрнатиш учун Сузоқ овул ҳукумати томонидан эълон қилинган тендерда бирорта ҳам тадбиркор иштирок этмаганлиги сабабли, қишлоқ ҳукуматининг ходимлари уни ўзлари ўрнатдилар. Баландлиги 8 метр бўлган арча тунда овул ҳукумати ходимлари томонидан қўриқланди. Ушбу маълумотни Сузоқ овул ҳукумати раҳбарининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Сабитқул Ҳайдаров тасдиқлади.   Унга кўра, бу йили арча ўрнатиш учун жами 49 минг…

Батафсил...

Ўш шаҳрида арча ясашга 700 минг сом сарфланган

Ўшнинг марказий майдонидаги янги йил арчасини безаш учун шаҳар хазинасидан қарийб 700 минг сом маблағ сарфланди. Бу ҳақда маълумот давлат харидлари расмий порталида эълон қилинди. Ўш шаҳар маданият бошқармаси 782 минг сомлик арча безаш учун тендер эълон қилди. Натижада илгари бир неча маротаба ғолиб бўлган Бақит Беделов ишни 699,620 сомга баҳолаган. Ўшда Янги йил байрами учун пул ажратилмайди, дейишган эди.…

Батафсил...

Янги йилни қирғизистонликлар неча йилдан буён нишонлаб келади?

1-январь Қирғизистонда миллий байрам – Янги йил нишонланади. Республика тарихидаги биринчи оммавий янги йил арчаси 1895-йилнинг 28-декабрда Пишпекда (кейинчалик Фрунзе шаҳри, ҳозирги Бишкек) бўлиб ўтди. Унга 200 нафар бола таклиф қилинди. Булар эркаклар ва аёллар мактаблари ўқувчилари эди. Бунинг учун маблағлар маҳаллий зиёлилар томонидан тўпланган эди. Қувноқ байрам бўлиб ўтди, лекин  фақат арча дарахти ўз жойида қолган эди – ўша…

Батафсил...

Аравонда 11 миллион сомга қурилган масжид очилди

Бугун, 15-декабрь куни Аравон туманининг Чек-Обод қишлоғида 300 кишига мўлжалланган масжид очилди. Ўш вилоят қозисининг маълумотларига кўра, масжид маҳаллий ҳомийлар томонидан қурилган. Қурилиш 2019-йилнинг сентябрь ойида бошланиб, қиймати 11 миллион сомни ташкил қилди. Очилиш маросимида маҳаллий имом-хатиблар, ҳукумат вакиллари, Ўш вилояти мусулмон қозиси ўринбосари Нурбек Ўсмўнов иштирок этди.

Батафсил...

Жалолобод вилояти 30 ёшда

Жалолобод 1990-йилнинг 14-декабрида мустақил вилоят сифатида ташкил этилган. Айни пайтда аҳоли сони 1 миллион 190 минг 579 кишини ташкил этади. Шимолда Талас ва Чуй вилоятлари, шарқда Норин вилояти, жанубда Ўш вилояти ва жануби-ғарбда Ўзбекистон билан чегарадош. Вилоятда 8 та маъмурий туман, 68 та овул округи, 4 та туман аҳамиятидаги шаҳар ва 442 та қишлоқ мавжуд. Умумий майдони 33,7 минг квадрат…

Батафсил...

Иссиқкўлда яна бир имомга “Daewoo Nexia” автомобили совға қилинди

Иссиқкўл тумани Жарқинбаев овулида яшовчи Чингиз Турготов ўз ихтиёри билан маҳаллий масжид имоми Қилич Ўрўзбақтиевга “Daewoo Nexia” совға қилди. Бундан ташқари, яна бир ўша овуллик 7000 сомлик автомобилларни таъмирлаш калитлари тўпламини совға қилди. “Қилич Ўрўзбақтиев 13 йилга яқин имомлик қилди. Бундай совғанинг фахрий имомга берилиши яхши янгилик. Аввалроқ Оқ-Сув ва Жети-Ўғуз туманларидаги маҳаллий ёшлар имом-хатибларга автомобиллар совға қилишган эди. Менимча,…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгашининг йиғинида кутубхоналарни ёпиш масаласи кўтарилди

Ўш шаҳар кенгашининг депутати 30-ноябрдаги йиғинида Абдисаит Каримбеков шаҳардаги кутубхоналарни тугатишни таклиф қилди. «Давлатнинг пулини еб, халқдан йиғиб оламиз, яна мана шундай нотўғри тармоқларга кетиб қолган, шаклланиб қолган системалар бор. Шуни қатъийлик билан тарқатиб юбориш керак», — деди Каримбеков. Мэр Таалайбек Сарибашов шаҳардаги кутубхоналарнинг ёпилишига қарши эканини айтди. У китобхонларга шароит яратиш керак деб ҳисоблайди. Каримбековнинг кутубхоналарни тарқатиш таклифи ижтимоий…

Батафсил...

Қирғизистонга Умра зиёратини ўтказишга рухсат берилмай қолди

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» лойиҳасини ишлаб чиқди ва рухсат берилган ва рухсат берилмаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон муфтийси Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлигига асосланиб хабар берди. Саудия Арабистони 1-ноябрдан бошлаб 108 мамлакатга Умра  ибодатини бажаришга рухсат берган. Бунга Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Белорусия киради. Ҳозирча Қирғизистон вақтинчалик рухсат берилмаган 20 давлат қаторида бўлиб қолмоқда. 23-сентябрь куни…

Батафсил...

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» механизмини ишлаб чиқди

Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умрани ташкил этишда одамлар хавфсизлигига, соғлиғини таъминлашга кафолат бериш орқали «Хавфсиз Умра» ва хизматларни назорат қилиш механизмини эълон қилди. Бу ҳақда Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлиги хабар бермоқда. Унга кўра вазирлик тегишли томонлар билан зиёратчиларнинг ташрифи давомида хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда ва соғлиқни сақлаш протоколларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган…

Батафсил...

15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ўсди

Сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 2020-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра мамлакатда 3329 диний бирлашмалар, ташкилотлар ва мактаблар мавжуд. Уларнинг 87 фоизи исломий, 12 фоизи насронийлар ташкилотларидир. Қолган бир фоиз яҳудийлик, буддизм ва бахавий эътиқодига тегишли муассасаларга тегишли. Қирғизистондаги диний муассасаларнинг аксарияти масжидлардир. Айни пайтда мамлакатда 2688 та масжид…

Батафсил...

2020-йилда энг кўп қўйилган исмлар

Жорий йилнинг 9 ойида Қирғизистонда 114 минг 823 чақалоқ дунёга келди. Давлат рўйхатга олиш хизмати ота-оналар одатда қайси исмларни танлаганлиги тўғрисида маълумот берди. Бу йил мамлакатда энг машҳур исмлар Умар, Алинур, Раёна ва Омина бўлди. Масалан, Ортиқали, Жасулан, Жайсан, Элал, Тенгис, Алистер Белек, Добриня, Акбалбан, Ленин, Максемус каби махсус номлар билан рўйхатдан ўтганлар бўлди Қизлар орасида камдан-кам учрайдиган исмлар –…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков жума намозини Жалдаги масжидда ўқиди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 16-октабрь, жума куни Жал микрораёнидаги масжидда жума намозини ўқиди. Бу ҳақда «Короче» телеграм-канали хабар берди. Янгилик президент маъмурияти томонидан расман тасдиқланмаган. Аммо, видеода Сўўрўнбай Жээнбековнинг бугун Олий Кенгашда мажлисида галстук таққанлиги кўрса бўлади. У билан тансоқчилар ва депутат Қанатбек Исаев ҳамроҳлик қилган. Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Садир Жапаров 16-октабрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб…

Батафсил...

Жалолободдаги масжидларда жума намози ўқилмайди

Жалолободдаги масжидларда жума намози вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.  Вазиятни шаҳарда тожливирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кўплиги оғирлаштирмоқда. Мэрияга кўра, шаҳар штаби оммавий йиғилишларнинг олдини олмоқда. Шунингдек, Жалолобод шаҳридаги биринчи синф ўқувчилари мактабга ноъмалум муддатга боришмайди. 1-синф ўқувчилари бошқа синф ўқувчилари каби масофадан туриб ўқийдилар. Шунинг учун ота-оналарни вазиятни тушунишга ва фарзандларининг уйда ўқишини давом…

Батафсил...

Ўшлик хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ОАВлари хабар бермоқда.  Хонанда 1969 йилда  Ўш шаҳрида таваллуд топган.  1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.  1992 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси диктори бўлиб ишлаб келаётган эди.  Унинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Манбаларнинг қайд этишича, хонанданинг вафотига юрак-қон томир хасталиклари сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Батафсил...

Қирғизистондаги болалар боғчаларининг очилиши режалаштирилмоқда

Республика штаби болалар боғчаларини санитария талабларига риоя қилган ҳолда очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов брифинг чоғида айтиб ўтди. У ҳозирда хусусий болалар боғчалари Санитария-эпидемиология назорати марказларининг розилиги билан ишлаётганини эслатди. «Давлат ва шаҳар болалар боғчалари ҳар бир туман ва шаҳарда махсус комиссия томонидан текширилади ва яқин кунларда уларнинг очилиши тўғрисида қарор қабул қилинади», – деди Бўрўнов.…

Батафсил...

Бугун мамлакатдаги музейлар ва кутубхоналар очилди

Бугун, 14-сентябрь куни мамлакатдаги музейлар ва кутубхоналар ўз ишларини давом эттиради. Бу ҳақда Ахборот, маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда. Бунинг учун махсус санитария қоидаларига риоя қилиш мақсадида алгоритм ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган. Маълумотларга кўра, музейлар ва кутубхоналар фаолиятини қайта тиклашда тожливирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, Вазирлик талабларига биноан муассасаларнинг ҳудудига киришдан…

Батафсил...
1 2 3 4