Миср Президенти Қирғизистон халқини табриклади

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ал Сиси Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Қирғизистон халқини Янги йил билан табриклади.

«Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Янги йил глобал муаммоларни бартараф этиш ва барчанинг тинч ва фаровон келажагига бўлган умидларимизни рўёбга чиқариш учун янги йўлларни очиб беришига чин дилдан умид қиламан», деди у. Шунингдек, 2021-йилда биз икки мамлакат алоқаларини дўстлик ва ҳамкорлик руҳида янада кенгайишини кўришимизга умид қиламан, бу икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларга эришиш йўлидаги ўнлаб йиллик муносабатларимизни тавсифлайди », – дейилади табрик телеграммасида.

Абдул Фаттоҳ Ал Сиси Талант Мамитовга фаровонлик, муваффақият ва Қирғизистон халқига фаровонлик тилаган.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ