Бу йил Аравон ва Ўзган туманида бирорта ҳам арча ўрнатилмади

Бу йил Аравон тумани қизил зонада бўлгани учун ҳеч қандай янги йил арчаси ёки кўнгил очиш уюштирилмаган. Янги йил совғалари кам таъминланган оилалар фарзандларига тарқатилади.

 

Шунингдек, Ўзган туманида бирорта ҳам арча ўрнатилмаган. Бунинг ўрнига қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ташкил этилмоқда.

“Бу йил биз ҳеч қандай байрам тадбирларини уюштирмадик ёки арча ўрнатмадик. Байрамга ажратилган пулга 500 та эҳтиёжманд оилаларга 700 кг кўмир тарқатдик. 30-декабрь куни биз қишлоқ хўжалиги ярмаркасини ташкил этдик. Туман санъаткорлари қўшиқ куйлашмоқда ва ўз истеъдодларини намойиш этишмоқда », – деди Ўзган тумани ҳокими Руслан Мейматқулов.

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ