Ўш вилоятининг туманларида қандай арчалар ўрнатилди?

Янги йил арчалари Ўзган ва Аравон туманларидан ташқари Ўш вилоятининг барча туманларига ўрнатилди.

 

Олой тумани маркази Гулча қишлоғида арча учун 25 минг сом маблағ сарфланди. Гулча қишлоқ ҳукумати раҳбари Суйўрбек Исаевнинг айтишича, ўтган йили ўрнатилган арча бу йил ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари, ҳар бир муассаса ва корхона биноларининг фасадлари безатилди.

Новқат шаҳар мэрияси кам таъминланган оилаларга бу йилги Янги йил байрами ўрнига кўмир тарқатади. Арча дарахти 26-декабрь куни ўрнатилди. Узунлиги 16 метр бўлган арча дарахтини безаш учун маҳаллий бюджетдан 143 минг сом маблағ ажратилди. Байрам тантаналари ўрнига 33 тонна кўмир олиб, ёлғиз оналар, қариялар ва ногиронларга тарқатилади.

Қора-Сув шаҳарида ўтган йилги арча ўрнатилди. Баландлиги 13 метр, диаметри 6 метр. Арча учун ҳеч қандай пул сарфланмади.

Қора-Қулжа тумани марказига арча ўрнатиш учун қарийб 100 минг сом маблағ сарфланди.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ