Бозорқўрғондаги «Амир Темур қалъаси»ни қўриқлаган 90 ёшли оқсоқол археологик қазишмалар олиб боришни сўранмоқда

Бозорқўрғон туманига қарашли Кенгаш овул ҳудудининг Кўткўр қишлоғидаги тепаликни маҳаллий халқ Марказий Осиёда таниқли бўлган «Амир Темур қалъаси» деб аташади. Тўқсон ёшли маҳаллий фуқароси Ўрозбек Шабданов 40 йилдан бери тепаликни қўриқлаб келган, шунингдек уй қуришга қизиқувчиларга қарши бўлган. Тепалик давлат аҳамиятига эга бўлган тарихий ва маданий ёдгорликларнинг давлат рўйхатига «Қўрғон-Жар чалдибари» номи билан киритилган.

 

Ўрозбек Шабданов 40 йилдан бери деворга ўхшаш қалъани бузмасликка ҳаракат қилади. Қишлоқ насабномачилари, қишлоқ оқсоқолларининг сўзларига кўра, 1370-1405 йилларда  Ўрта Осиёда қудратли ҳарбий сардори бўлган Амир Темурнинг ўрдаси бўлган.  Унинг атрофидаги кучли мудофаа туфайли ҳали ҳам сақланиб қолинган.

 

“Атрофига қаранг, бу шунчаки пасттекислик эмас. У ўз вақтида ҳимояланганлиги аниқ. Оқсоқоллардан эшитганимга кўра, Амир Темур шу ерда ўз саройида мажлислар ўтказар эди.

Душманлари билмаган ҳолда, у ер ости истеҳкомларига сув олиб кирган дейишади. Бу Амир Темур қалъаси эканлигини ҳамма билади. «Бу ҳақда турли хил ривоятлар мавжуд. Мен бу қалъани 60 ёшимдан бери ўрганиб келмоқдаман ва умид қиламанки, у келажак авлодларга тарихий жой сифатида сақланиб қолади. Айримлари мана шу қўрғон бўлган жойдан уй қуриш учун ҳужжат ясаб олиб, мен қайта маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилиб,  ерни бердирмай қўйган ҳолатларим бўлган.

 

Менинг ҳаётим давомида  бу ер тарихий тепага айланиб,  археологик қазилма ишларини олиб боришини хоҳлар эдим. Мана ўшанда мен ҳаётимни беҳуда сарфламаган бўлар эдим. Агар у ўрганилса, эҳтимол халқ айтиб юрган гаплар тасдиқланади. Шахсан менда пул етишмаяпти. Давлат бюджети ҳам камлигини тушунаман. Аммо мен Жапаров ва Ташиевдан ушбу соҳани ўрганишда ёрдам беришларини илтимос қиламан «, – дейди 90 ёшли Ўрозбек Шабданов.

 

Кенгаш овули ҳудудининг раҳбари ўринбосари Улан Сапиовнинг айтишича, қўрғон ҳукуматнинг 2002-йилнинг 20-августидаги 6568-сонли қарорига биноан давлат аҳамиятидаги тарихий ва маданий ёдгорликларнинг давлат рўйхатига «Қўрғон-Жар чалдибари» номи билан киритилган. .

 

1-асрга оид археологик ёдгорлиги сифатида киритилган. Шунинг учун, «Тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида» ги қонунга мувофиқ, уни муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг махсус ҳуқуқий режимига эга бўлиш мажбурийдир.

 

“2019-йилда овул ҳукумати раҳбари муҳофаза қилиш ва сақлаш тўғрисида қарор чиқарди. Унга кўра, барча турдаги фермерлик, қурилиш, иқтисодий ва бошқа фаолият турларини тақиқлаш, муддатсиз давлат актини чиқариш ва уни ҳукуматга ўтказиш. Давлат актини олиш учун тегишли ҳужжатлар деярли битиб қолди. У ердаги антеннани кўчириш бўйича ишлар олиб борилмоқда », – деб маълум қилди у.

 

Қалъанинг умумий майдони 7,2 гектарни ташкил этади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ