Садир Жапаровнинг тарафдорлари «Ала-Тоо» майдонида концерт ўтказишади

Садир Жапаровнинг Президентлик сайловидаги ғалабасига бағишланган байрам концерти Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев маълум қилди.

 

Айни пайтда одамлар марказий майдонга йиғилиб, озиқ-овқат олиб келишмоқда, мусиқа ускуналари ва саҳнани ўрнатишмоқда.

Тулўбаевнинг сўзларига кўра, Жапаровнинг штаби шаҳар мэриясига оммавий тадбир соат 14: 00да бошланиши ҳақида хабар берган.

«Штаб вакиллари концертга 100 га яқин одам келиши ҳақида айтишди, улар  йиғилмайди. Биз уларни COVID билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда санитария меъёрларига риоя қилишларини огоҳлантирдик. Тадбир бир-икки соат давом этади», – деди Тулўбаев.

Унинг сўзларига кўра, у ерда милиция ва мэрия навбатчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча номаълум одамлар марказий майдонда концерт уюштиришга уринишган. Аммо кўп ўтмай, оломон тарқалиб кетган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ