Ипак йўли билан тенгдош бўлган Ўзган шаҳри тўғрисида 7 та факт

Ўзган – Қирғизистон жанубидаги, Ўшдан 54 км узоқликда, Қорадарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган кичик шаҳардир. Унинг энг яқин аналоглари Бурана ва Қозоғистоннинг Сайрамидир: биринчиси, чунки Ўзган ҳам Қорахонийлар давлатининг пойтахтларидан бири бўлган ва мўғуллар босқинидан аввалги ёдгорликларини сақлаб қолган. Иккинчидан, аҳолининг 90% ўзбеклардир.

uzpress.kg сизга Ўзган ҳақида 7 та қизиқарли фактларни айтиб беради.

№1

Ўзган Қирғизистоннинг энг қадимий шаҳри ва Буюк Ипак йўли билан тенгдош. Милоддан аввалги II- I асрларда ташкил этилган (II асрда Ипак йўли очилган).

№2

XI-XII асрларда Ўзган Қорахонийлар давлатининг пойтахти бўлган.

№3

Ўзганнинг асосий диққатга сазовор жойи – бу минора. Ўзган минораси 11 аср ўрталарида, Қорахонийлар даврида қурилган. Миноралар ибодат вақтда кучли ва баланд овоз билан мусулмонларни  фарз намозни бажаришга чақиришлари учун яратилган. Ҳозирда Ўзган минорасининг баландлиги 27,5 метрни ташкил этади. Минора тузилиши пойдеворини ҳисобга олмаганда уч қисмдан иборат.

Қорахонийлар сулоласининг ҳукмдорлари мақбараларда дафн этилган: Ўрта мақбарада – Наср ибн-Али сулоласининг асосчиси. Шимолий мақбарада – Ҳасан-ибн-Ҳусайн-ибн-Алининг ёдгорлиги. Жанубий мақбарада – марҳумнинг исми сақланиб қолмаган.

№4

Замонавий Ўзган шаҳрига 1927 йилда, Чингизхон шаҳарни босиб олганидан сўнг роппа-роса 700 йил ўтгач асос солинган.

№ 5

Ўзгандаги яна бир ўзига ром этувчи – бу гуруч. Ўзган гуручи организм учун фойдали моддаларга жуда бой. Унинг таркибида 80 дан 90% гача крахмал, 7-8% оқсил моддалари, 0,5% ёғ, 0,5% шакар, В2 витамини, толалар, кул, холин, рибофлавин мавжуд. Ушбу моддалардан таркиб топган таом Ўзган гуручидан тайёрланади, Ўзган палови танага осонликча сингиб кетади.

№6

Совет Иттифоқининг 73 қаҳрамони Қирғизистондан бўлиб, уларнинг олтитаси  Ўзган туманидан бўлган эди. Улар Мамасали Тешебаев, Ўсмон Жакипов, Иван Решетник, Николай Калашников, Лаврентй Царенко, Сульга Лутфуллин.

№ 7

Қирғизистон валютасининг 50 сомлик купюрасида Ўзган минораси тасвирланган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ