Инаугурация маросими учун 15 миллион сом ажратилди

Инаугурацияни ўтказиш лойиҳаси бўйича 15 миллион сом ажратилган. Бироқ, ҳозирги вақтда бу миқдор 10 миллион сом атрофида. Бу ҳақда президент маъмурияти раҳбари, инаугурация қўмитаси раиси Суйунбек Қасмамбетов журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тадбир 28-январь куни Тўқтўғул Сатилганов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтади, соат 11: 00да бошланади.

«Инаугурацияга таклиф этилганларнинг 70 фоизи оддий одамлардир. Тадбирда биз ушбу контингентга эътибор қаратдик. Тантанали маросимга бирон бир давлат раҳбарлари таклиф қилинмади. Ҳукумат, МСК, Конституциявий палата вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, дипломатлар, миллий қаҳрамонлар, оқсоқоллар, халқ ёзувчилари, халқ рассомлари ҳам келади «, – деди Қасмамбетов.

Маросимга Қирғизистоннинг собиқ бош вазирлари, собиқ президентлари, сиёсий партиялар вакиллари ва президентликка номзодлар ҳам таклиф қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ