Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда 28 та ёнғин қайд этилди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Уларни ўчиришга жами 30 та бўлим жалб қилинган. Ёнғин содир бўлган жойлар ва шаҳарлар: – Бишкек шаҳрида – 5; – Ўш вилоятида – 3 та; – Талас вилоятида – 1 та; – Чуй вилоятида – 12; – Жалолобод вилоятида – 3; –…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Жапаров: Қирғизистон Россия олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаради
Қирғизистон Россия олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаради. Бу ҳақда президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров «Россия 24» телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди. У Қирғизистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар яхши эканини таъкидлаб, муносабатлар ўзгармай қолишига ишонч билдирди. «Ўзгариш бўлмайди ва агар ўзгариш қилсак, ўзаро манфаатли келишувлар тузилади. Бизнинг Россия билан кўп нарса боғлаб туради. Биз Россиянинг геосиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлигини эътиборсиз қолдиролмаймиз»,…
Батафсил...Ола-Буқадаги олтин конининг биноси ёниб кетди
Бугун, 19-октабрь куни соат 10:00 да Ола-Буқа олтин конига тегишли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ола-Буқа туман бўлимига соат 10:20 атрофида бинода ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин соат 10: 22да Чотқол туманидаги 79-сонли ёнғин ўчириш бўлими томонидан, соат 10: 35да эса Ола-Буқа туман 373-сонли…
Батафсил...Раим Матраимовга яқин 40 га яқин шахс аниқланди – МХДҚ божхонадаги коррупция бўйича
Божхона хизматида коррупцияга алоқадор бир гуруҳ шахслар аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. «Ҳозирда Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раим Матраимов ва Божхона хизматининг бошқа мансабдор шахслари билан боғлиқ бўлган коррупция ишлари бўйича тергов олиб борилмоқда», дейилади хабарда. Терговчилар Раим Матраимовга яқин ва коррупция схемаларига алоқадор 40 га яқин одамни аниқладилар. Ҳозирда уларнинг қаердалиги номаълум…
Батафсил...Қирғиз-Россия тараққиёт жамғармасига янги раҳбар келди
Мамитов Нурлан Тўқтўбекович Қирғиз-Россия тараққиёт жамғармаси раҳбари этиб тайинланди. Илгари фондни Азиз Аалиев бошқарган. У ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди. Н. Мамитов 2013 йилдан 2017 йилгача «Айил Банк» ОАЖ директорлар кенгаши аъзоси бўлган.
Батафсил...Жалолобод вилоятига янги раҳбар тайинланади. У ким?
Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов бугун, 19-октябрь куни истеъфога чиқади. Унинг ўрнини Сузоқ туманининг Барпи қишлоғи раҳбари Абсаттар Сирғабаев эгаллайди. Бу ҳақда Тушмуш нашри хусусий манбаларига асосланиб хабар берди. Маълум бўлишича, янги тайинланган ваколатли вакил фаоллар билан соат 14: 00да таништирилади. Н.Мирзахмедов истеъфога чиқишини Турмуш нарига тасдиқлади. Абсаттар Сирғабаев аввал Барпи қишлоқ хокимиятини бошқарган. У «Мекенчил» партиясидан 5-рўйхат…
Батафсил...Сузоқнинг ҳокими истеъфога чиқди
Сузоқ тумани ҳокими Эрмекбай Ўмўшев истеъфога чиқди. Ушбу маълумот хусусий манбалар томонидан тасдиқланган ва туман ҳокимининг ўзи ҳам буни тасдиқлади, деб ёзади Турмуш нашри. Маълум бўлишича, бугун, 19-октябр куни туман ҳокими туман давлат маъмурияти ходимлари билан хайрлашган. Ҳоким Э. Ўмўшев: «Мен буйруқни кўрмадим. Аммо кураторимиздан мени ишдан бўшатишганини эшитдим. Имкон қадар халқ учун ишладик «, – деди у. Эрмекбай Ўмўшев…
Батафсил...Қирғизистонлик жангчи UFC турнирида Нурмагомедов ўрнини эгаллаши мумкин
Қирғизистонлик боксчи Азиз Сатибалдиев UFCдаги илк жангини Абу-Дабидаги (Бирлашган Араб Амирликлари) Яс боксчилар оролида ўтказиши мумкин. Аввалроқ Азиз Сатибалдиев UFC билан 4 та ўйинга шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинчалик Сатибалдиев биринчи ўйинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган турнирда ўтказиши мумкинлигини бир неча маротаба айтган эди. Бир ҳафта олдин Сатибалдиев ва унинг жамоаси Яс оролига жўнаб кетишди. UFC 254 турнири…
Батафсил...Белорусиялик намойишчи оқ қалпоқ кийиб чиқди
Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида норозилик намойишлари 18-октабрда давом этмоқда. Бундай ҳаракатлар 71 кундан бери давом этмоқда. Александр Лукашенко президент сифатида қасамёд қилиб ҳам бўлди. 9 август куни МСК томонидан қайта президент этиб сайлангани эълон ҳам қилинган. Кеча намойишчилар орасида оқ қалпоқ кийган киши ҳам бўлди. Унинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Батафсил...Қирғизистонлик футболчи Германия чемпионатида гол урди
Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси Виктор Майер Германия чемпионатининг янги мавсумидаги биринчи голини урди. 17-октабрь куни Ғарбий минтақавий лиганинг тўққизинчи тури доирасида Майернинг «Вайденбрук» жамоаси ўз уйида Кёльн шаҳридаги «Фортуна» га қарши ўйин ўтказган. 53-дақиқада Майер гол уриб, жамоаси олдинга ўтиб олди – 4: 3. 71-дақиқада Майер алмаштирилди. 85-дақиқада «Фортуна» ҳисобни тенглаштирди. Учрашув 4: 4 ҳисоби билан якунланди.
Батафсил...Жарасул Абдураимов Ўш вилояти раҳбари этиб тайинланди
Жарасул Абдураимов Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 19-октябр куни Ўш вилояти ваколатхонаси матбуот хизмати маълум қилди. Янги раҳбар бугун меҳнат жамоасига таништирилди. Бунгача Байиш Юсупов вилоятни бошқарган эди.
Батафсил...Мен ҳайронман! Элчи Аликбек Жекшенқулов ўзи билмаган ҳолда истеъфога чиқди
Президент Сўўронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқуловни ишдан бўшатгани ҳақида маълумот тарқади. Фармон «Эркин-Тоо» давлат газетасида эълон қилинди. Фармонда элчи ишончни йўқотгани учун ишдан бўшатилганлиги айтилган. Жекшенқулов Қирғизистоннинг Спутник ахборот агентлигига бу қарор кутилмаганлигини айтди. «Ростини айсам, мен ҳали ҳам тушунмаяпман. Бунга нима сабаб бўлган эди. Ҳеч ким мен билан ишончини йўқотганлигим ҳақида гаплашмади. Шунинг учун мен ҳайронман», –…
Батафсил...Сиймиқ Жапикеев Молия полициясини бошқаради
Сиймиқ Жапикеев Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати раиси этиб тайинланди. Тегишли фармонни 16-октябрь куни Бош вазир Садир Жапаров имзолади. 14-октябрь куни Садир Жапаров Сағинбек Абдилдаевни Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизмати раҳбари этиб тайинлади. Абдилдаев 2018-йилнинг 27-сентябрдан бошлаб Молия полицияси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Молия полициясини Бакир Таиров 2018 йилнинг 28-апрелидан шу йилнинг октябргача бошқариб келаётган эди.
Батафсил...Хитой Қирғизистондаги ишчиларининг хавфсизлигини таъминланишини сўранди
Хитой Қирғизистон ҳукуматидан Чуй ва Жалолободда фаолият юритаётган компанияларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришни сўради. Бугун 16-октябрда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дэвэнни қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. Хитой элчиси Қирғизистонда фаолият юритаётган хитойлик компаниялар ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда ёрдам сўради ва Жалолободнинг Ола-Буқа туманидаги «Full Gold Mining» ва Чуй вилоятининг Панфилов туманидаги…
Батафсил...Садир Жапаров собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков тўғрисида фармонни имзолади
Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков тўғрисида фармонни имзолади. «Қирғизистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари ва Қирғизистон Республикасининг экс-президенти мақоми тўғрисида» Қирғизистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистон Республикаси экс-президентининг барча меъёрлари кафолатланади. Ушбу фармон имзоланган пайтдан эътиборан кучга киради.
Батафсил...Қамчибек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини бошқаради
«Мекенчил» партияси етакчиси Қамчибек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси бўлди. Тегишли фармон бугун, 16-октябрь куни Президент вазифасини бажарувчи, Бош вазир Садир Жапаров томонидан имзоланди.
Батафсил...ЕИ: Спикернинг Президент ваколатларини Қирғизистон Республикаси Бош вазирига топшириши жиддий саволларни туғдирмоқда
Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелл Қирғизистонда бўлиб ўтаётган воқеалар тўғрисида баёнот берди. Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги делегацияси веб-сайтида эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, Европа Иттифоқи парламент сайловлари натижалари яқинда бекор қилинганидан кейин президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг истеъфога чиқишини эътиборга олган. “Президентнинг ваколатлари ва вазифалари давлатнинг халқаро мажбуриятларига, шу жумладан қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя қилинган ҳолда Қирғизистон Республикаси Конституциясининг қонунчилик…
Батафсил...Жалолободдаги масжидларда жума намози ўқилмайди
Жалолободдаги масжидларда жума намози вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг матбуот хизмати маълум қилмоқда. Вазиятни шаҳарда тожливирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кўплиги оғирлаштирмоқда. Мэрияга кўра, шаҳар штаби оммавий йиғилишларнинг олдини олмоқда. Шунингдек, Жалолобод шаҳридаги биринчи синф ўқувчилари мактабга ноъмалум муддатга боришмайди. 1-синф ўқувчилари бошқа синф ўқувчилари каби масофадан туриб ўқийдилар. Шунинг учун ота-оналарни вазиятни тушунишга ва фарзандларининг уйда ўқишини давом…
Батафсил...Сўўрўнбай Жээнбеков бугун Олий Кенгаш мажлисида нутқ сўзлаши мумкин
Бугун, 16-октабрь куни Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков Олий Кенгаш мажлисида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Олий Кенгаш матбуот хизматининг хабар беришича, кун тартибида 3 масала кўриб чиқилади: – Ўмурбек Текебаевнинг қасамёди; – Президентнинг истеъфоси; – президент вазифаларини Бош вазирга топшириш.
Батафсил...Садир Жапаров президентлик ваколатини қабул қилганини айтди
Олий Кенгашнинг Спикери Қанат Исаев президентлик ваколатини бажаришдан воз кечди. Бу ҳақда Садир Жапаров 15-октябрь куни кечқурун бўлиб ўтган митингда ўз тарафдорларига айтди.
Батафсил...