Жалолобод вилоятига янги раҳбар тайинланади. У ким?

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов бугун, 19-октябрь куни истеъфога чиқади. Унинг ўрнини Сузоқ туманининг Барпи қишлоғи раҳбари Абсаттар Сирғабаев эгаллайди. Бу ҳақда Тушмуш нашри хусусий манбаларига асосланиб хабар берди.

Маълум бўлишича, янги тайинланган ваколатли вакил фаоллар билан соат 14: 00да таништирилади.

Н.Мирзахмедов истеъфога чиқишини Турмуш нарига тасдиқлади.

Абсаттар Сирғабаев аввал Барпи қишлоқ хокимиятини бошқарган. У «Мекенчил» партиясидан 5-рўйхат бўйича парламентга номзодини қўйган эди.

У Қамчибек Ташиевнинг вакил ўғли эканлиги жамоатчиликка маълум.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ