Ола-Буқадаги олтин конининг биноси ёниб кетди

Бугун, 19-октабрь куни соат 10:00 да Ола-Буқа олтин конига тегишли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ола-Буқа туман бўлимига соат 10:20 атрофида бинода ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин соат 10: 22да Чотқол туманидаги 79-сонли ёнғин ўчириш бўлими томонидан, соат 10: 35да эса Ола-Буқа туман 373-сонли ёнғин хавфсизлиги бўлими жалб қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Жалолобод вилояти бошқармаси ёнғин Иштамберди олтин конида жойлашган «Фулл Голд Майнинг» олтин конида содир бўлганлигини тасдиқлади.

Тахминан икки соат ўтгач, ёнғин бартараф қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ