Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси Виктор Майер Германия чемпионатининг янги мавсумидаги биринчи голини урди.
17-октабрь куни Ғарбий минтақавий лиганинг тўққизинчи тури доирасида Майернинг «Вайденбрук» жамоаси ўз уйида Кёльн шаҳридаги «Фортуна» га қарши ўйин ўтказган.
53-дақиқада Майер гол уриб, жамоаси олдинга ўтиб олди – 4: 3. 71-дақиқада Майер алмаштирилди. 85-дақиқада «Фортуна» ҳисобни тенглаштирди. Учрашув 4: 4 ҳисоби билан якунланди.