Раим Матраимовга яқин 40 га яқин шахс аниқланди – МХДҚ божхонадаги коррупция бўйича

Божхона хизматида коррупцияга алоқадор бир гуруҳ шахслар аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ҳозирда Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раим Матраимов ва Божхона хизматининг бошқа мансабдор шахслари билан боғлиқ бўлган коррупция ишлари бўйича тергов олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Терговчилар Раим Матраимовга яқин ва коррупция схемаларига алоқадор 40 га яқин одамни аниқладилар. Ҳозирда уларнинг қаердалиги номаълум бўлмоқда.

Шунингдек, судгача бўлган жараён доирасида Божхона хизмати фаолиятини текшириш, давлат бюджетига етказилган зарарни аниқлаш ва бошқа шахсларни жавобгарликка тортилиши бўйича тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ