Сузоқ тумани ҳокими Эрмекбай Ўмўшев истеъфога чиқди. Ушбу маълумот хусусий манбалар томонидан тасдиқланган ва туман ҳокимининг ўзи ҳам буни тасдиқлади, деб ёзади Турмуш нашри.
Маълум бўлишича, бугун, 19-октябр куни туман ҳокими туман давлат маъмурияти ходимлари билан хайрлашган. Ҳоким Э. Ўмўшев: «Мен буйруқни кўрмадим. Аммо кураторимиздан мени ишдан бўшатишганини эшитдим. Имкон қадар халқ учун ишладик «, – деди у.
Эрмекбай Ўмўшев ушбу лавозимда 2017 йилдан бери ишлаб келмоқда.