Отиб ўлдирилган Қамчи Кўлбаевнинг қудалари ҳибсга олинди

Қудалар жиноий гуруҳ тузиш ёки унга аъзо бўлишда гумонланмоқда. 4 октябрь куни Бишкекда ўлдирилган “қонундаги ўғри” Қамчибек Колбаевнинг икки қудаси ҳибсга олинди. Бишкекнинг Первомайский туман суди эҳтиёт чораси сифатида 8-9 октябрь кунлари Рустам Турдиев ҳамда Турсунтой Салимовларни МХДҚ тергов изоляторига жойлаштирган. Маҳаллий ОАВ ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг қудаси бўлмиш Рустам Турдиев жиноий гуруҳ тузиш бўйича қўзғатилган…

Батафсил...

Жиноий авторитет Қамчибек Колбаевнинг мол-мулки 1 млрд долларга баҳоланди

Давлат энди бу мол-мулкни мусодара қилмоқчи. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жиноий авторитет Қамчибек Колбаев (Қамчибек Асанбек) етакчилик қилган уюшган гуруҳ бартараф этилганининг дастлабки натижаларини ошкор қилди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, “Асанбек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни легаллаштиришга алоқадор бўлган ҳамда бошқа оғир жиноятларни содир этган 40 дан ортиқ жиноий гуруҳ фаоллари ва етакчилари қўлга…

Батафсил...

Бишкек бош архитектори 10 кунга ҳибсга олинди

«Бишкекглавархитектура» муниципал идорасининг раҳбари мансабни суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Бишкек бош архитектори Урмат Карибоев 16 октябргача Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) тергов изоляторига олинди. Пойтахтнинг Первомайский туман суди матбуот хизматининг 9 октябрь куни хабар беришича, «Бишкекглавархитектура» муниципал идорасининг раҳбари мансабни суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Урмат Карибоев ушбу лавозимга 2022 йил июнь ойида тайинланган эди. Унинг вакиллари қўйилган айбловлар ҳақида ҳозирча изоҳ…

Батафсил...

Спортчи Сардана Трофимова Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди

Қирғизистонлик спортчи Сардана Трофимова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида бронза медалининг эгаси бўлди. Бу ҳақда 5 октябрда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги билдирди. У спортчи қизлар орасида ўтган марафон дисциплинасида 41 чақиримни 2 соат 28 дақиқа 41 сонияда босиб ўтди. Бу мусобақада биринчи ўринни олган баҳрайнлик Юнис Чебичи Чумба марра чизиғини 2 соат 26 дақиқа 14 сонияда…

Батафсил...

ОАВ: Матраимов МХДҚга «профилактик суҳбатга» чақиртирилган

Коррупция бўйича айбини тан олган божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов 4 октябрь куни кечда МХДҚга «профилактик суҳбатга» чақиртирилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Kaktus.media нашри ёзди. Матраимов МХДҚда сўроқда экани 4 октябрь куни кечда маълум бўлган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, бир неча ахборот хизматлари ёзган. Ҳозирда Матраимов қайта қўйиб юборилдими йўқми, ёки ҳамон МХДҚдами номаълум. Махсус хизмат изоҳ…

Батафсил...

Ўшда 39 ёшдаги киши лифтга қисилиб вафот этди

Ўш шаҳридаги Курманжан Датка кўчасида жойлашган 12 қаватли уйнинг лифти аварияга учради ва 39 ёшли киши вафот этди. Маълумотни 5 октябрда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди. 4 октябрь куни мазкур манзилдаги янги солинган қўп қаватли уйнинг лифти қулаган ва ичида бир киши қолиб кетгани ҳақида шаҳар милициясига хабар келиб тушган. Тезкор тергов гуруҳи воқеа бўлган ерга бориб эркак кишининг жасадини топишган.…

Батафсил...

Иссиқкўлда криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда

Қўлга олиш операцияси вақтида МХДҚ томонидан йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими, 5 октябрда ўзи туғилиб ўсган Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Криминалнинг уйи ёнида бўз уйлар тикилиб, ўнлаб машиналарни тўхтаб турганини кўриш мумкин. Бунга қадар Колбаевнинг жасади яқинларига ўтказиб берилгани хабар қилинган. Колбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилгани ҳақида Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси 4 окятбрь кечқурун тасдиқлаган.…

Батафсил...

Жоламан Шаршенбеков Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Қирғизистоннинг кураш бўйича полвони Жоламан Шаршенбеков Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. У грек-рим кураши бўйича 60 кг вазнда иштирок этди. Финал баҳсида Шаршенбеков япониялик Айата Сузукини курагини ерга теккизиб, муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Қирғизистон терма командасининг шу Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медали. Бунга қадар дзюдочи Эрлан Шеров олтин совринни олган. Шунингдек, миллий терма жамоанинг ҳисобида иккита…

Батафсил...

Қирғизистонда “Қонундаги ўғри” Қамчи Колбаев махсус операцияда ўлдирилди

4-октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида “жиноят бошлиғи” сифатида танилган Қамчи Колбаев (Қамчибек Асанбек) ўлдирилди. Бу хабарни Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади. Бишкекдаги “Plonder pub” дам олиш марказида жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, Колбаев ва унинг қўриқчилари ҳуқуқ-тартибот идораларига қарата ўқ узган. Отишма натижасида Колбаев йўқ қилинган. Махсус амалиётга кўплаб хавфсизлик кучлари ва…

Батафсил...

МХДҚ: Ўзбекистонга 25 минг доллардан ортиқ пул олиб кетаётганда икки россиялик қўлга олинди

Қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» ўтказма-назорат бекатининг ходимлари, қўшни давлатга 25 минг 600 АҚШ доллар олиб кетишга уринган россиялик икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда 3 октябрда МХДҚдан билдиришди. Махсус хизматдан, 20 ва 39 ёшдаги икки гумондор пулни олиб ўтишга ҳаракат қилиш билан божхона қонунларини бузганини таъкидлашди. «Тегишли ҳужжатлар тўлдирилгандан сўнг гумондорлар ва пул маблағлари текширув ўтказиш учун тегишли органлар ходимларига ўтказилиб…

Батафсил...

Ўш мэрияси яна иккита ер устидан пиёдалар ўтиш йўлагини қуришни режалаштирмоқда

Ўш мэрияси 3 октябрда шаҳарга қурилиши режалаштирилаётган яна иккита ўтиш жойининг эскизини эълон қилди. Мазкур лойиҳалар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ўтиш жойларидан бири Масалиев ва Монуев кўчаларининг чорраҳаларида қурилиб, ер устидан айланиб ўтади. Сурат: Ўш шаҳар мэрияси Яна бири Монуев, Шакиров ва Алимжанов кўчаларининг кесилишида ер остидан ва устидан машиналар, пиёда йўловчилар ўтиши икки даражали бўлиши режалаштирилмоқда. Сурат: Ўш шаҳар мэрияси…

Батафсил...

Милиция таксист томонидан зулм кўрган қизнинг аризасини олмаётгани бўйича видео тарқади. Милиция нима дейди?

2 сентябрда ижтимоий тармоқда Ўш шаҳрида милиция таксист зўравонлик қилди деган 17 ёшли қизнинг аризасини қабул қилмагани ҳақида видео тарқади. Видеода ўсмир қиз Ўшдаги ички ишлар бошқармаси биноси олдида йиғлаб ўтирганини кўриш мумкин. У милиция ходимларининг эътиборсизлигидан норози бўлган. «Бир таксига ўтирдим, мени уйга етказган. У менга “сенга 5 6 минг сом бераман” деб бўйнимдан ўпа бошлади. Буларга [милицияга] “таксист…

Батафсил...

Қирғизистонда октябрдан нафақа оширилди

Нафақанинг суғурта қисми 1 октябрдан 38 фоизга оширилди. Ушбу мақсадлар учун 2023 йилнинг қолган чораги учун Ижтимоий жамғарма бюджетидан қўшимча 3,9 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Нафақа ошиши 30 минг сомдан кам пул олаётган пенсионерларга тааллуқлидир. Аввалроқ президент матбуот хизмати Қирғизистонда 30 минг сомгача бўлган пенсиялар миқдори оширилгандан кейин улар ўртача 9354 сомни ташкил этишини маълум қилган эди. Илгари бу кўрсаткич…

Батафсил...

Бишкекнинг марказида қўшимча 2000та видеокузатув камералари ўрнатилади

Первомайский тумани «ҳукумат маҳалласи» бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, ҳукумат, Олий суд каби марказий давлат бошқаруви органларининг бинолари жойлашган. Бишкекнинг марказий тумани бўлмиш Первомайский туманида 2000 дан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилган. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, камералар хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида ўрнатилмоқда. Бу маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Кечаю кундуз рангли видео ёзиб олиш…

Батафсил...

Ўшда хизмат уйларини тарқатишда ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб уч милиционер қўлга олинди

Ўш вилоят ИИБнинг уч ходими қўлга олинганини 27 сентябрда МХДҚ билдирди. Билдирувга кўра, 2021 йили Ўш шаҳрида милиция ходимлари учун 220 хонадонли уй қурилиб, ходимлар навбатга туриб уй олишган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига уйларни ноқонуний тақсимлаш ҳақида шикоятлар келган. Шу сабаб Ўш вилоят милициясининг ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғалиб, кейинчалик «уларнинг ҳаракатларида жиноят аломати йўқ бўлгани учун» иш қисқарган.…

Батафсил...

Сузоқда вақтинчалик сақлаш жойига гиёҳванд модда олиб киришга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди

27 сентбярда вилоят милициядан гиёҳванд моддаларни киритишга ҳаракат қилган Багиш қишлоқ ҳудудининг 35 ёшли турғуни эканини билдирди. У 24 сентябрда милициянинг вақтинча сақлаш жойининг текшириб ўтказиш пунктидан тез тайёр бўлувчи овқатни олиб кириб кетаётганда қўлга олинган. Гумондорнинг ёнидан уч дона ўзгача кескин ҳиди бор, гиёҳванд моддага ўхшаган модда топилиб, тергов гуруҳига ўтказиб берилган. Текширувда номаълум модда 3 граммдан ортиқ гиёҳванд…

Батафсил...

Бишкекда товламачиликда гумонланиб шаҳар суди судьяси қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 27 сентябрда Бишкек шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича коллегиясининг судьяси пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинганини билдирди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Бишкек шаҳар судининг айрим судьялари кўриб чиқилаётган жиноят иши асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ижобий қарор чиқариш учун адвокатнинг воситачиси орқали судланувчининг яқин қариндошларидан 5 минг доллар (443 500 сом) ундириб олишган. Судьяга…

Батафсил...

Қирғизистонда 7 ёшли қизчани ўлдирган шахс 12 йилга қамалди

Норин туманидаги Ўрта-Нур қишлоғида 7 ёшли қизчани ўлдирганликда айбланган шахс 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукмни Норин туман суди 22 августдаёқ чиқарган, бироқ бу ҳақида фақат 27 сентябрь куни хабар берилган. Жабрланувчи томон суд қароридан норози бўлиб аппеляция берган. Етти яшар Арууке исмли қиз апрель ойида мактабдан уйга қайтаётганда ғойиб бўлган. Унинг жасади зўравонлик белгилари билан қишлоқ четидаги ташландиқ бинодан…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотни узлуксиз таъминлаш бўйича келишиб олди

Қирғизистон ва Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар – ғалла, ёғлар, шакар, ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришга келишиб олди.  Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 23 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳукуматлараро кенгашида тегишли келишувга Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари эришган, дея маълум қилди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Сентябрь ойида Қирғизистонда Қозоғистондан келтириладиган ун нархи сезиларли даражада ошган. Жами, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,…

Батафсил...

Жаҳон чемпионати: Қирғизистон полвонлари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

Қирғизистоннинг кураш бўйича миллий терма жамоаси Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни олди. Қирғизистонлик полвонлар жаҳон биринчилигида ўлка ҳисобига беш медаль олиб келди. Олтин медални Айсулуу Тинибекова, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олса, кумуш медални Айпери Медет қизи қўлга киритди. Бронза медалга Тайирбек Жумашбек ўғли муносиб деб топилди. Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербияда ўтказилди. Спортчилар…

Батафсил...
1 … 50 51 52 53 54 … 94