Жалолобод вилоятида асфальтлаш ишларининг аксарияти тугалланди

Жалолобод вилоятининг туман марказларидаги кўчаларни асфальтлаш ишлари 70 фоизга бажарилган. Маълумки, жорий йилда вилоятда жами 34,9 км яроқсиз йўллар асфальтланаши кўриб чиқилган, бунинг учун республика бюджетидан 133 миллион 300 минг сом маблағ ажратилган. Сузоқ тумани биринчи бўлиб ишни якунлади, Чотқол тумани – 90%, Тўқтоғул – 70%, Ола-Буқа, Ахси, Новкен, Тўғуз-Тўра туманлари – 50%. Шу билан бирга, Қўчқорота, Мойли-Сув, Тошкўмир, Шамолди-Сой…

Батафсил...

Ўш вилоятидаги 544 мактабда 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади

Ўш вилоятининг 544 мактабида 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади. Бу ҳақда Ўш таълим институтининг директори Гулмира Турдубаева ўқитувчиларнинг август йиғилишида маълум қилди. Унга кўра вилоятда 17 минг 954 ўқитувчи ишлайди. Ўш вилояти туманларидаги мактаблар сони: Қора-Сув тумани – 142 Ноокат тумани – 114 Ўзган тумани – 96 Аравон тумани – 57 Қора-Қулжа тумани – 56 Олай тумани – 53…

Батафсил...

Ўшда гўшт нархи 11% гача қимматлади

Ўш шаҳрида гўштнинг нархи 8-11 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Жанбўлўт Айбашов маълум қилди. Маълумки, агар 1 ой ичида нарх 20 фоизга ошса, тегишли идоралар нархларга чекловларини ўрнатадилар. Гўшт нархи Қирғизистондаги чорва молларини қўшни мамлакатларга экспорт қилинаётганлиги туфайли кўтарилди. Илгари гўшт нархи 340 сом эди, энди эса 380-400 сомгача сотилмоқда.…

Батафсил...

Жалолободдаги стадионлар очилади ва масжидларда эртадан Жума намози ўқилади

Жалолободда масжидлар ва жамоат транспортларига киргизилган чекловлар бекор қилинади. Ушбу қарор шаҳар штабининг бугунги йиғилишида қабул қилинди, деб хабар қилмоқда ҳукуматнинг вилоят бошқармаси. 1-сентябрдан жамоат автобуслари мактабга болаларни ташийди. «Автобуслар 1 сентябрдан иш фаолиятини тиклайди. Янги ўқув йилининг бошида биринчи синф ўқувчиларини мактабларга етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Микроавтобуслар шанба ва якшанба кунлари ҳам қатнайди», – дейилади хабарда. Қарорга…

Батафсил...

Россиядан депортация қилинган 54 қирғизистонлик Ўш шаҳрига етказилди

Кеча, 26-август куни навбатдаги Москва-Ўш рейси ташкил қилинди. «Урал авиалиниялари»  авиакомпаниясининг рейси билан Қирғизистоннинг 243 фуқароси етиб келди. Улар орасида ёш болалар ҳам бор. Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, самолётда Россия қонунларини бузгани учун депортация қилинган 54 қирғизистонлик ҳам бўлган. Улар чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш жойларида бўлишган.

Батафсил...

Бузулукда тўпланган 1569 қирғизистонлик 25 автобусда келмоқда

Оренбург вилоятининг Бузулук туманида тўпланган 1569 нафар Қирғизистон фуқароси йўлга чиқди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, ватандошлар Қозоғистон йўл ҳаракати полицияси ҳамроҳи билан 25 автобусда Қирғизистонга йўл олишган. Қозоғистон томони транзит йўлагини очишга рухсат берганидан кейин Қирғизистон фуқароларини Россиядан олиб келиш имконияти пайдо бўлганлиги қайд этилган.

Батафсил...

Энди Россиядаги ватандошлар Қирғизистонга ўзлари чипта олиб келишлари мумкин

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва унинг шаҳарлардаги консулликлари фуқароларни ўз ватанига қайтариш учун чартер рейслари рўйхатларини тузишни тўхтатишга қарор қилдилар. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар бермоқда. Шу муносабат билан, «Авиатрафик», «Аэрофлот», «Сибирь», «Тез жет» ва «Уральские авиалинии» авиакомпаниялари чипталарни расмий кассалар ёки веб-сайт орқали мустақил равишда сотишга ҳуқуқини олди. «27 августдан бошлаб Қирғизистоннинг барча фуқаролари уйга қайтишни истасалар, тўғридан-тўғри элчихонага…

Батафсил...

Бундан буён Ўшдаги бозорлар фақат душанба куни тушгача ёпилади

  Ўшдаги бозорларни бундан буён дезинфекция қилиш ишлари ҳар душанба куни фақат тушгача давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Эслатиб ўтамиз, шу кунгача хавфсизлик чоралари туфайли  душанба ва жума кунлари ёпилаётган эди.  Бундан буён ҳафтада икки кун эмас, фақат душанба куни тушгача ёпилади. Шунингдек  ҳафта давомида одатдагидек тартибда фаолият олиб бориши айтилди.

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон билан ўзаро авиақатновларни қайта очишга тайёр эмас

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонга икки давлат ўртасидаги авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласида таклиф киритди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати бу масалани ҳозирча кўриб чиқишга тайёр эмас. Қирғизистон Фуқаролик авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишевнинг айтишича, бу масала тожливирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, чегаралар очилганидан сўнггина муҳокама қилинади. Унга кўра, мутахассислар Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам тожливирус вазияти мураккаблигича қолаётганини айтмоқдалар. Айни пайтда Қирғизистон Россия, Қозоғистон…

Батафсил...

Ўтган йили қирғизистонликлар қандай жиноятлар содир этишди? Статистика

2019 йилда Қирғизистонда 41 622 қилмиш, 22 221 жиноятлар қайд этилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Жиноят ҳақида гап кетганда, мамлакатда энг кўп учрайдиган жиноятчилик тури ўғриликдир. Хусусан, 15132 та ўғирлик ҳолатлари қайд этилган. Рақамлар билан қараганда қуйидагича содир бўлган: • фирибгарлик – 7,247 марта; • безорилик – 3 349 • босқинчилик – 1821; Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши…

Батафсил...

Болалар боғчаларининг қандай ҳолатда ишлаши айтилди

Мактабгача таълим муассасалари ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятга қараб, болаларнинг ва ўқитувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирмаслик шарти билан ҳудудий санитария-эпидемиология назорати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш марказларининг қарори билан ишлайди. Таълим ва фан вазирлиги мактабгача таълим муасасаларининг фаолиятини қайта тиклаш мақсадида,  ҳозирги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда июнь ойида буйруқ чиқарган. Унга кўра, карантиндан кейин тожливируснинг…

Батафсил...

Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси: Россия-Қирғизистон-Россия рейси сентябрда очилиши мумкин

Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқуловнинг айтишича, пандемиядан олдин Россия ва Қирғизистон ўртасида ҳафтасига 50 та рейс амалга оширилар эди. Шу кунгача Россия ва Қирғизистон ўртасида ҳафтасига бешта рейс амалга оширилиб турди. Энди 10 га етказишни мақсад қилганмиз. Бу ҳақда Аликбек Жекшенқулов Спутник Қирғизистон радиосига берган интервюсида айтиб ўтди. Унга кўра, сентябр ойидан бошлаб Россия-Қирғизистон-Россия рейслари тўлиқ очилиши мумкин. «Халқ орасида…

Батафсил...

Барча аэропортлар куну-тун ишлашга тайёрланди

Пандемия сабабли бир муддат ёпиқ бўлган Қирғизистондаги барча аэропортлар йўловчиларга куну-тун хизмат кўрсатишга тайёр. Санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган зарур ускуналар ўрнатилди ва мутахассислар қоидаларга ўргатилди. Бироқ, бошқа давлатлар билан транспорт алоқаларини тиклаш бўйича музокаралар ҳали якунланмади. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 24-август куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан тожливирус туфайли эпидемиологик ҳолатини муҳокама қилиш учун учрашуви чоғида расман маълум…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида 1000 га яқин ўқувчида телефон, 200 дан ортиқ оилаларда замонавий телевизорлар йўқлиги аниқланди

Жалолобод вилоятида 950 ўқувчида уяли телефон йўқ, 264 оилада замонавий телевизорлари йўқ. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакилининг ўринбосари Ирисбек Изабеков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу дастлабки маълумот, шунинг учун ҳам суриштирув ишлари давом этмоқда. Ўқувчиларнинг янги ўқув йилида Интернетда ўқишга тайёрлиги таҳлили олиб борилмоқда. 20-август ҳолатига кўра 950 ўқувчида уяли телефон йўқлиги аниқланган эди. “Дастлаб биз онлайн…

Батафсил...

Қирғизистонда қишда электр энергияси ўчирилмайди

Қишда Қирғизистонда электр узилишлари бўлмайди. Бу ҳақда Саноат ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раҳбари Эмил Ўсмўнбетов маълум қилди. Унга кўра, «Электр станциялари»  ОАЖ электр энергиясига чекловлар қўйишни режалаштирмайди. “Аввал хабар берганимиздек, энергия объэктларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Барча ишлар белгиланган тартибда ва куз-қиш иситиш мавсумига тайёр бўлади”, – деди у. Эслатиб ўтамиз, 24-август ҳолатига кўра…

Батафсил...

Жээнбеков: чегарани очишда чет элдаги эпидемиологик вазиятни кўриб чиқайлик

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков чегарани очишда чет элдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиш кераклигини ва баъзи жойларда пандемия давом этаётганини таъкидлади. Президентнинг матбуот хизмати Жээнбеков Бош вазир Қубатбек Бўрўнов билан онлайн учрашув ўтказганини маълум қилди. Учрашувда мамлакатдаги эпидемиологик вазият, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ташқи чегараларнинг очилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва янги ўқув йилига оид масалалар муҳокама қилинди. Жээнбеков мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшиланишига қарамай,…

Батафсил...
1 48 49 50