Давлат музейлари октябрь ойида бепул бўлади

1-30 октябр кунлари мамлакатимиздаги барча давлат музейларида “Очиқ эшиклар ойлиги” акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди. Бир ой давомида Қирғизистон аҳолиси ва меҳмонлари доимий ва вақтинчалик кўргазмаларга бепул ташриф буюришлари мумкин бўлади. Шунингдек, улар махсус экскурсиялар, тарихий-маданий йўналишлар, маърузалар ва маҳорат сабоқларида қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Вазирлик маълумотларига кўра, мазкур ташаббус музейларни аҳоли…

Батафсил...

Мактабларда “Кундалик” электрон тизими ишга туширилди

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мамлакатзнинг барча давлат ва шаҳар таълим муассасаларида “Кундалик” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) ишга туширилди. Таълим вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу тизим таълим ташкилотларида маълумотларни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган. Унинг асосий мақсади таълим жараёнини бошқариш самарадорлигини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва қоғоз ҳужжат айланишини қисқартиришдан иборат. “Кундалик” ААТ нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: –…

Батафсил...

Ўш милицияси тунда ёлғиз юрган ўсмирларнинг шахсини аниқламоқда

Ўш вилояти ИИБ ходимлари томонидан “Ўсмир – тун” номли рейд тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, рейд 23 сентябрдан 27 сентябргача давом этади. Тадбир давомида ички ишлар органлари ҳамда Оила ва болаларни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан соат 22:00 дан кейин ёлғиз юрган ўсмирлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб…

Батафсил...

Ўшда вояга етмаган қизларнинг муштлашуви юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳридаги Ж. Раимбеков ва А.Масалиев кўчалари чорраҳасида муштлашган қизлар видеоси тарқалган. Шаҳар милицияси воқеа юзасидан тушунтириш берди. Ўш ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа ўша куннинг ўзида “Сулаймон-Тоо” милиция бўлимида қайд этилган ва тергов ҳаракатлари бошланган. Муштлашув иштирокчилари: • жабрланувчи, 2009 йилда туғилган Р.А., Ўш шаҳридаги таълим муассасаларидан бирининг ўқувчиси; • унга қўл кўтарган К.М. (2008 йилда…

Батафсил...

Ҳаж – 2026. Тўловларни қабул қилиш тўхтатилди

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилги Ҳаж зиёрати учун тўловларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди. Муфтийликнинг маълум қилишича, Қирғизистонда анъанавий тарзда 2026 йилги Ҳаж зиёрати учун 6000 га яқин жой ажратилган. Улардан 2000 га яқин Қирғизистон фуқаролари 2025 йилда навбатга қўшилган. Шу боис квота тўлиқ тўлдирилиб, тўловлар тўхтатилди.

Батафсил...

Қирғизистонда 50 минга яқин оилага электр энергияси учун имтиёз берилди

Қирғизистонда 2021 йилдан бери фаолият юритаётган кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш дастури давом этмоқда. Унинг доирасида “оилавий ёрдам” нафақасини оладиган 16 ёшгача бўлган болали оилалар электр энергияси учун имтиёзли тариф асосида тўлашлари мумкин. 2024 йилнинг май ойидан бошлаб 1 кВт/соат учун нарх 55,4 тийин этиб белгиланди. Ижтимоий ҳимоя вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ойда нафақа олувчилар рўйхати янгиланади ва Энергетика вазирлигига…

Батафсил...

Қирғизистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техпаспорт берила бошлайди

1 октябрдан Қирғизистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспорт воситалари рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар берила бошлайди. Бу ҳақда Президент департаменти мулкини бошқариш бошқармаси бошлиғи Канибек Туманбаев “Учқун” АЖга ташрифи чоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги ҳайдовчилик гувоҳномалари каттароқ хавфсизликни таъминлайди. «Аввалги лицензиялар буни таъминламаган. Энди улар чиплар билан жиҳозланган. Уларни қалбакилаштириш мумкин эмас», – деди у. Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш…

Батафсил...

Ўшда милиция тиланчиликка қарши рейд ўтказди

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси ходимлари томонидан “Тиланчи” номли рейд ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, рейд давомида 14 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилган. Ота-оналари тиланчилик учун олиб чиққан 6 нафар ўсмир болалар уйларига жойлаштирилди. Шунингдек, ижтимоий хизматларга 10 та ахборот хати юборилди. Ички ишлар ходимлари…

Батафсил...

Қирғизистон зилзиладан жабрланган Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказиб беради

Қирғизистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатади. Парламентнинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Молия вазири ўринбосари Умутжан Аманбаевнинг маълум қилишича, бу мақсадда 6,8 миллион сом ажратилиши режалаштирилган. Маблағ афғонлар учун озиқ-овқат, болалар кийимлари ва ўйинчоқлар сотиб олишга сарфланади. Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлган. Табиий офат эпицентри…

Батафсил...

Қорасув ҳарбий комиссарлиги ходими фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Жалолобод гарнизони ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қорасув туман ҳарбий комиссарлиги ходими А.Д.М. ҳибсга олинган. Бу ҳақда махсус хизмат матбуот хизмати хабар берди. Текширув давомида маълум бўлишича, у Сузоқ туман ҳарбий комиссарлиги ходими бўлиб ишлаб юриб, ўғилларини муқобил хизматга чақириш ваъдаси учун 3 нафар фуқародан жами 83 минг сом пул олган.…

Батафсил...

Қирғизистонликларга сайловда масофадан туриб (онлайн) овоз бериш имконияти яратилди

Қирғизистонда сайлов қонунчилигига киритилган янги тузатишлар асосида фуқароларга масофадан туриб овоз бериш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, 2025 йил 9 июнда қабул қилинган 113-сонли Конституциявий қонуни доирасида сайлов жараёнларига онлайн идентификация орқали масофавий овоз бериш механизми жорий этилмоқда. Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси дастурий-техник таъминотни тайёрлаб, тизимни синовдан ўтказмоқда. Эндиликда ҳар…

Батафсил...

Қирғизистонлик ҳунармандлар Қўқондаги халқаро фестивалда совринли ўринларни қўлга киритди

Қирғизистонлик ҳунармандлар Нурзат Жоробек қизи ва Муфтидин Бурхониддинов Қўқонда ўтказилган III Халқаро ҳунармандчилик фестивалида совринли ўринлар билан тақдирланди. Нурзат Жоробек қизи “Қадимги сулола меросхўри” номинациясида биринчи ўринни эгаллаб, 2,5 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди. Муфтидин Бурхониддинов “Энг яхши ҳунарманд” номинациясида учинчи ўринни эгаллаб, 3 минг доллар билан тақдирланди. Мукофотларни Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов топширди. Танлов ғолибларини табриклаб, “Ҳар…

Батафсил...

Бобур театрининг 108 – мавсуми очилди

Бугун, 22 сентябрь куни З. М. Бобур номидаги Ўш давлат академик мусиқали драма театрининг 108 – мавсуми очилди. Санъат даргоҳи мусиқали тантана билан томошабинларни кутиб олди. Шундан сўнг театр ижодкорлари «Бомж» деб номланган сахна асарини ўз мухлисларига тақдим этди. Театр маъмурияти маълумотига кўра, тадбир тўрт кун давом этиб, унда бир қатор спектакллар 24 сентябрда «Умид», 25 сентябр Юсуф Абдураҳмоновнинг ёрқин…

Батафсил...

Алишер Навоий истироҳат боғидаги аттракциондан бир қиз йиқилиб ҳалок бўлди

Ўш шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғидаги аттракциондан бир қиз йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Воқеа кеча, 21 сентябрь куни содир бўлган.Бўлим маълумотларига кўра, тез ёрдам машинасига аттракциондан йиқилиб тушган қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этгани ҳақида қўнғироқ қилинган. Жабрланувчи Қорасув туманининг Қашқар- Қишлоқ ҳудудида яшовчи, 2007 йилда туғилган. Милиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Батафсил...

Токторбаев: Шаҳар кунига тайёргарликни кучайтириб, объектларни ўз вақтида қуриб битказинг

Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев ҳар ҳафта ўтказилган аппарат йиғилишида шаҳарнинг бир қатор ҳудудлари раҳбарларига топшириқлар берди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг ахборот бўлими хабар берди. Йиғилишда шаҳар мэриясининг тузилмалари раҳбарлари, муассаса ва корхоналар раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирок этди. Мэр 5 октябр – Шаҳар кунига тайёргарликни кучайтириш, ўз вақтида фойдаланишга топшириладиган объектларни тўлиқ тўлдириш, янги бозорлар қурилишини жадаллаштириш бўйича…

Батафсил...

Нега Қирғизистон Қозоғистондан арзон ёқилғи сотиб олмайди?

Нега Қирғизистон Қозоғистондан арзон ёқилғи сотиб олмайди? Бу саволга монополияга қарши хизмат раҳбари Женали Орозбаев жавоб берди. Унга кўра, Қирғизистонда АИ-92 бензинининг ўртача чакана нархи 70 сом, Қозоғистонда эса қирғиз валютасига 40 сом. Бу фарқ Қозоғистонда ёқилғи учун бюджетдан компенсация берилиши билан боғлиқ. «Қозоғистонда ички бозор учун нарх паст белгилаб қўйилган. Бироқ экспорт нархи Россияникидан бутунлай бошқача, ҳатто қимматроқ. Шунинг…

Батафсил...

Вазирлик қишда ҳам даромад олмоқчи бўлган боғбонларга “қирғиз қишки” нокини етиштиришни тавсия қилади

Қирғизистон сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш вазирлиги фермерларга қишда ҳам ҳосил олиш ва қўшимча даромад олиш учун “Қирғиз қишки” нокини экишни тавсия қилмоқда. Бу нав қирғиз селекционерлари томонидан ишлаб чиқилган ва қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради: • қишга ва касалликларга чидамли; • мўл ҳосил ва кўп йиллар мева беради; • мева узоқ вақт давомида савдо сифатини йўқотмасдан сақланади,…

Батафсил...

Қорасувда яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида кредит олган

Қорасув туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида банклардан кредит олган. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, июль ойи охирида 11 киши милицияга мурожаат қилиб, маҳаллий аҳолининг фирибгарлик ҳаракати ҳақида хабар берган. Бошқармада қайд этилишича, Х.Т. 2024 йил декабр ойидан 2025 йил июн ойига қадар Қорасув туманидаги кредит бўлимларидан бири орқали…

Батафсил...

Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда

Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бунинг учун давлат бюджетидан 744 миллион сом маблағ ажратилган. Ажратилган маблағ ҳисобидан 1, 2, 5, 7-синфлар учун “Математика” ва “Табиятшунослик. Мен ва дунё” фанлари бўйича янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тайёрланмоқда. Ўқув-услубий мажмуа дарслик, иш дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмадан иборат. Жорий йилда 1, 2,…

Батафсил...

Ноябрь ойида Қирғизистонда имомлар учун малака ошириш курслари бошланади

Қирғизистондаги 2500 та масжид бош имом-хатиблари ва имомлар учун 72 соатлик малака ошириш курслари жорий йил ноябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бошланади. Бу ҳақда Ислом академияси ректори, Ph.D доктори Эрмарат Эргешов. Унга кўра, ўқув Ислом академияси, Президент ҳузуридаги Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар миллий агентлиги, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан келишилган ҳолда ташкил этилади. Бир ойда 40 нафар имом-хатибни тайёрлаш режалаштирилган…

Батафсил...
1 … 31 32 33 34 35 … 94