Қорасув туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида банклардан кредит олган. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, июль ойи охирида 11 киши милицияга мурожаат қилиб, маҳаллий аҳолининг фирибгарлик ҳаракати ҳақида хабар берган.
Бошқармада қайд этилишича, Х.Т. 2024 йил декабр ойидан 2025 йил июн ойига қадар Қорасув туманидаги кредит бўлимларидан бири орқали жабрланувчилар номига 250 минг сомдан 500 минг сомгача миқдорда кредитлар расмийлаштирган. У олинган пулнинг катта қисмини ўзлаштириб, кредитларни ҳар ой тўлаб беришни ваъда қилган, бироқ ўз мажбуриятларини бажармаган.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу ҳудудда яшовчи 3 нафар фуқаро ҳам ушбу схемага жалб қилинган: 1969 йилда туғилган К.Н., 1966 йилда туғилган Ж.Э. ва 1962 йилда туғилган Я.K.лар ғаразли ниятда, банкдан сохта маълумотлар кўрсатилган сохта ветеринария маълумотномаларини тайёрлаб беришган.
Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 379-моддаси “Ҳужжатларни қалбакилаштириш” бўйича ўндан ортиқ жиноий иш қўзғатилган.
Гумонланувчиларга нисбатан чет элга чиқмаслик тўғрисида ёзма равишда эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.