Давлат музейлари октябрь ойида бепул бўлади

1-30 октябр кунлари мамлакатимиздаги барча давлат музейларида “Очиқ эшиклар ойлиги” акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди.

Бир ой давомида Қирғизистон аҳолиси ва меҳмонлари доимий ва вақтинчалик кўргазмаларга бепул ташриф буюришлари мумкин бўлади. Шунингдек, улар махсус экскурсиялар, тарихий-маданий йўналишлар, маърузалар ва маҳорат сабоқларида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Вазирлик маълумотларига кўра, мазкур ташаббус музейларни аҳоли учун қулай ва қизиқарли қилиш, жамиятнинг миллий маданий мерос билан алоқасини мустаҳкамлаш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилган.

Акция Қирғизистонда илк музей ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишланган бўлиб, президентнинг жамиятда маънавий ва миллий қадриятларни тарғиб этишга қаратилган қарорлари доирасида амалга оширилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ