Ўш вилояти ИИБ ходимлари томонидан “Ўсмир – тун” номли рейд тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, рейд 23 сентябрдан 27 сентябргача давом этади.
Тадбир давомида ички ишлар органлари ҳамда Оила ва болаларни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан соат 22:00 дан кейин ёлғиз юрган ўсмирлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Қонун бузилган тақдирда, Қирғизистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ чоралар кўрилади.