Ноябрь ойида Қирғизистонда имомлар учун малака ошириш курслари бошланади

Қирғизистондаги 2500 та масжид бош имом-хатиблари ва имомлар учун 72 соатлик малака ошириш курслари жорий йил ноябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бошланади. Бу ҳақда Ислом академияси ректори, Ph.D доктори Эрмарат Эргешов.

Унга кўра, ўқув Ислом академияси, Президент ҳузуридаги Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар миллий агентлиги, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан келишилган ҳолда ташкил этилади.

Бир ойда 40 нафар имом-хатибни тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, курслар йил давомида 10 ой давомида ўтказилади (2 ой дам олиш).

Эслатиб ўтамиз, имом-хатибларнинг малакасини ошириш ташаббуси Ислом академияси очилишида Президент Садир Жапаров томонидан билдирилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ