Қирғизистонда сайлов қонунчилигига киритилган янги тузатишлар асосида фуқароларга масофадан туриб овоз бериш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 9 июнда қабул қилинган 113-сонли Конституциявий қонуни доирасида сайлов жараёнларига онлайн идентификация орқали масофавий овоз бериш механизми жорий этилмоқда. Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси дастурий-техник таъминотни тайёрлаб, тизимни синовдан ўтказмоқда.
Эндиликда ҳар бир сайловчи ўз округидан ташқари, ўзи учун қулай бўлган сайлов участкасида ҳам овоз бериши мумкин. Бу, айниқса, чет элда ёки хорижда яшовчи Қирғизистон фуқароларининг сайловларда иштирок этишини осонлаштиради.
Бироқ сайловчи фақат ўз округи ҳудудида рўйхатдан ўтган сайлов участкасида овоз бериши мумкин – шу округдаги бошқа сайлов участкасида овоз бериш мумкин эмас.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси чет элда паспорт олишда рўйхатга олиш манзилини Қирғизистондаги манзилга ўзгартиришни тавсия қилади.
Чунки онлайн идентификация тизимида чет эл манзили кўрсатилган бўлса, бюллетен автоматик тарзда яратилмаслиги мумкин.