Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси ходимлари томонидан “Тиланчи” номли рейд ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, рейд давомида 14 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилган. Ота-оналари тиланчилик учун олиб чиққан 6 нафар ўсмир болалар уйларига жойлаштирилди.
Шунингдек, ижтимоий хизматларга 10 та ахборот хати юборилди.
Ички ишлар ходимлари томонидан лўли миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қиладиган ҳудудларда тиланчилик қилмаслик қонуний жавобгарликдан огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.