Бугун, 22 сентябрь куни З. М. Бобур номидаги Ўш давлат академик мусиқали драма театрининг 108 – мавсуми очилди.
Санъат даргоҳи мусиқали тантана билан томошабинларни кутиб олди. Шундан сўнг театр ижодкорлари «Бомж» деб номланган сахна асарини ўз мухлисларига тақдим этди.
Театр маъмурияти маълумотига кўра, тадбир тўрт кун давом этиб, унда бир қатор спектакллар 24 сентябрда «Умид», 25 сентябр Юсуф Абдураҳмоновнинг ёрқин хотирасига бағишланган сахна асари тақдим этилади.
27 сентябрь Андижонлик ижодкорлар томонидан ижро этилган «Чўлпон» спектаклининг намойиши ҳам бўлиб ўтади. Бундан ташқари 23 сентябр «Қирғиз тили куни» муносабати билан концерт дастури ҳам тортиқ қилинади