Ўшда вояга етмаган қизларнинг муштлашуви юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳридаги Ж. Раимбеков ва А.Масалиев кўчалари чорраҳасида муштлашган қизлар видеоси тарқалган. Шаҳар милицияси воқеа юзасидан тушунтириш берди.

Ўш ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа ўша куннинг ўзида “Сулаймон-Тоо” милиция бўлимида қайд этилган ва тергов ҳаракатлари бошланган.

Муштлашув иштирокчилари:
• жабрланувчи, 2009 йилда туғилган Р.А., Ўш шаҳридаги таълим муассасаларидан бирининг ўқувчиси;
• унга қўл кўтарган К.М. (2008 йилда туғилган), ҳеч қаерда ўқимаган ва ишламаган;
• унинг синглиси К.А. (2012 йилда туғилган), мактаб ўқувчиси;
• уларнинг дўсти Т.А. 9-синф ўқувчиси

Дастлаб, Р.А. ва К.А. Масалиев кўчасида жанжаллашиб кетган. Шундан сўнг К.М. синглиси ва дугонасини ёрдамга чақириб, жабрланувчини калтаклашган.

Жабрланувчи ҳозирда вояга етмаганлиги сабабли унинг ота-онаси (Қорақулжа тумани Алайку ҳудудидан) терговга чақирилган.
Уларнинг аризаси асосида иш ўрганилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ