Қирғизистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатади. Парламентнинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Молия вазири ўринбосари Умутжан Аманбаевнинг маълум қилишича, бу мақсадда 6,8 миллион сом ажратилиши режалаштирилган. Маблағ афғонлар учун озиқ-овқат, болалар кийимлари ва ўйинчоқлар сотиб олишга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлган. Табиий офат эпицентри Жалолободдан тахминан 27,3 километр узоқликда, Покистон билан чегарада жойлашган. 2200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.