Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Жалолобод гарнизони ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қорасув туман ҳарбий комиссарлиги ходими А.Д.М. ҳибсга олинган. Бу ҳақда махсус хизмат матбуот хизмати хабар берди.
Текширув давомида маълум бўлишича, у Сузоқ туман ҳарбий комиссарлиги ходими бўлиб ишлаб юриб, ўғилларини муқобил хизматга чақириш ваъдаси учун 3 нафар фуқародан жами 83 минг сом пул олган.
Ҳозирда фирибгарлик (Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жалолободдаги вақтинчалик сақлаш изоляторига сақланмоқда.
Махсус хизматнинг қайд этишича, давлат тузилмаларида ноқонуний фаолиятга қарши кураш давом этади.