Абилғазиев ҳозир терговга келдими? Ушбу саволни депутат Жанар Акаев кўпчилик коалициянинг бугун, 15-июндаги мажлисида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Ўрўзбек Ўпумбаевга берди. Ўпумбаевнинг айтишича, бу бўйича (тўлқинларни ноқонуний сотилгани) ҳарбий прокуратура жиноят иши қўзғаган. «Иш тўлиғи билан ҳарбий прокуратурада. Бизнинг ҳодимлар тергов гуруҳининг таркибида», – деди у. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев истеъфога кетди. Абилғазиев ўз мурожаатида бу қарорни радиотўлқинларни сотиш бўйича иш…
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
Ўзбекистоннинг яна 10та шаҳарида масжидлар очилди ва 11 та шаҳрида масжидлар ёпилди
Ўзбекистонда яна 10та шаҳарда масжидлар фаолиятига рухсат берилди ва аксинча, 11та шаҳарда масжидлар вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 16 июнь куни хабар берди. Хабарда айтилишича, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига…
Батафсил...Кўпчилик коалиция бош вазирлик қурсисига Қубатбек Бўрўновни кўрсатишди
Олий Кенгашдаги кўпчилик коалиция бугун, 16-июндаги мажлисда бош вазирликка номзод сифатида Қубатбек Бўрўновни кўрсатишди. Коалициянинг лидери Иса Ўмурқуловнинг айтишича, ҳозирда коалициянинг асосий мақсади — ҳукуматни қўллаб-қувватлаб, ишнинг самарадорлигини таъминлашдир. Мухаммедқалий Абилғазиев вақтинчалик меҳнат таътилига кетганидан буён бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бош вазирнинг вазифасини бажараётган эди.
Батафсил...Президент фармони билан М.Абилғазиев ва ҳукумат истеъфога чиқди
Мухаммедқалий Абилғазиевни бош вазирлик вазифасидан озод қилиш ҳақидаги фармонни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолади. Шунингдек ҳукумат ҳам истеъфога чиқди деб ҳисобланади, дея ёзилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати сайтида. М.Абилғазиев бош вазирликдан кетиш ҳақида аризани 15-июнь куни ёзган эди. «Фармонга биноан, Қирғизистон Республикасининг бош вазирининг, бош вазир ўринбосарининг, бош вазир ўринбосарларининг, ҳукумат аъзоларининг хизмат вазифаларини эгаллаган шахслар аввалги хизмат вазифаларига биноан ҳукумат…
Батафсил...СOVID-19: Қирғизистонда яна бир бемор вафот этди
Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд қилинган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда, 16-июнда эпидемиологиявий ҳолат бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, 85 ёшдаги аёл киши Бишкекдаги шифохонага пневмония билан оғир ҳолатда етказилган. Лабораториявий изланишлар натижасида унда тожливирус касали аниқланган, вақтинчалик фойдаланишга берилган қирғиз-турк шифохонасига ётқизилган. Беморга зарурий ёрдамлар берилишига қарамасдан у…
Батафсил...СOVID-19:Қирғизистонда 100та янги ҳолат қайд этилди
Қирғизистонда 16-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 100 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2472 нафарни ташкил қилмоқда, 1847 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 27 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 100 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 57; Чуй вилояти — 11; Ўш шаҳри – 11; Ўш…
Батафсил...СOVID-19: 16-июнда 34 бемор соғайди
Бугун, 16-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 34 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2472 (+100) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 9; Чуй вилояти — 17; Норин вилояти — 4; Ўш шаҳри– 3; Жалолобод вилояти — 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1847 бемор соғайган. 27 нафар бемор COVID-19…
Батафсил...Ўзбекистоннинг давлат қарзи $18,2 миллиардга етди
Ўзбекистон ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 18 миллиард 200 миллион АҚШ доллари эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 31,3 фоизни ташкил этган. Бундан ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз – 10,9 млрд. АҚШ доллари, ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 млрд. АҚШ доллари. Бу ҳақда…
Батафсил...Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев истеъфога чиқди
Бош вазир Муҳаммадқалий Абилғазиев истеъфога чиқиш ҳақида ариз ёзди. Бу ҳақда бугун, 15-июнь куни ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Бош вазир хатининг матни: “Ҳурматли қирғизстонликлар! Радиочастота манбаларини узайтириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳукуматнинг айбловлари объэктив ва кенг қамровли текширув ўтказиш мақсадида мени тергов органларига тазйиқ ўтказишда айбламасликлари учун қисқа муддатли таътил олишга қарор қилдим. Мен аллақачон айтганман ва…
Батафсил...Қўли бойланиб, бўйнига ғилдирак илинган аёл эрини кечирди
Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 47 ёшли аёл ўзини азоблаган эрини кечириб, ҳуқуқ-тартибот идораларига ёзган аризасини қайтариб олди. Айни пайтда Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси, аёл аризасини қайтариб олганига қарамай, бу иш бўйича тергов давом этаётганини маълум қилган. Шу йил 12 июнида ижтимоий тармоқларда Сузоқда тасвирга олинган видео тарқалгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Видеода бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган…
Батафсил...Қирғизистонликлар оилавий зўравонликка қарши онлайн-митинг ўтказди
«Инстаграмм»нинг @tajadymm саҳифасида 14 июн куни кечқурун оилавий зўравонликка қарши онлайн-митинг бўлиб ўтди. Акция ташкилотчиларидан бири Чолпон Абдрахманованинг айтишича, телебошловчи Назира Айтбекова, фаол Зера ва бошқа спикерлар чиқиш қилди. «Оилавий зўраворнлик билан боғлиқ сўнгги ҳодиса сабр косамизни тўлдириб юборди. Шу сабабли биз мазкур муаммони муҳокама қилиш ва бу кўринишни танқид қилиш мақсадида онлайн-митинг ўтказишга қарор қилдик», – дея таъкидлади Абдрахманова.…
Батафсил...Уч ойлик карантиндан сўнг Европа мамлакатлари ўз чегараларини очмоқда
Европанинг кўп мамлакатлари уч ойлик карантиндан сўнг қўшни давлатлар учун чегараларини 15-16 июндан бошлаб очади. Германия, Бельгия, Франция, Греция, Чехия 15 июндан, Австрия эса 16 июндан ўз ҳудудларига қўшни давлат фуқароларининг киришига рухсат беради. Ўтган ҳафтада Европа комиссияси Европа Иттифоқига аъзо давлатларни мувофиқлаштирилган ҳолда ўз чегараларини тезроқ очишга чақирган эди. Чегаралар фақат Европа Иттифоқи фуқаролари учун очилади, иттифоққа аъзо бўлмаган…
Батафсил...СOVID-19: 15-июнда 22 бемор соғайди
Бугун, 15-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 22 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2372 (+87) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 7; Чуй вилояти — 1; Норин вилояти — 13; Ўш вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1813 бемор соғайган. 27 нафар бемор COVID-19 инфекциясини юқтириб…
Батафсил...Чуй бозорида «Олтин буқа» савдога қўйилди
14 июнь куни Жайил туманидаги чорвачилик бозорида буқа 150 минг сомга сотувга қўйилди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар қилди. Маълумотга кўра, пушти буқа катталиги билан одамларни эътиборини тортди. Бозордаги одамлар уни «Олтин буқа» деб номлашди. Буқанинг эгаси Тилекнинг айтишича, 2 ёшли буқа Авлокол зотидан бўлиб, Қорабалтадаги фермада боқилган. Оғирлиги 700 кг бўлган буқанинг нархини 150 минг сомга баҳолади. Ҳаридорлар энг…
Батафсил...Тўқтўғул ГЭСнинг ҳодими иш вақтида ўзини осиб олди
Бугун, 14-июнда Қора-Кўл шаҳридаги Тўқтўғул ГЭСлар Каскадининг ҳарбийлаштирилган ҳавсизлик ҳодими иш вақтида ўзини осиб олган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзмоқда. Хабарда ёзилишича, 1975-йилда таваллуд топган Р.К. ишга эрта тонгда борган. Ундан сўнг уни иш жойида осилиб турган ҳолатда топишган. Воқеа содир бўлганини милиция тасдиқлади. Милицияга хабар келиб, тезкор тергов гуруҳи ҳодиса бўлган жойга етиб бориб, текширув ишларини олиб борган. Марҳумнинг…
Батафсил...Ўзбекистон Қирғизистонга янги элчи юборди
Бугун, 13-июнда ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги янги тайинланган фавқулотда ва муҳтор элчиси Хуршид Мирзохидовдан ишонч ёрлиғининг нусхасини олди. Вазир Ч.Айдарбеков янги элчининг Қирғизистон Республикасидаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан табриклади ва маъсулиятли ишларига муваффақиятлар тилади. «Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди ва ҳамкорлик йўналишларини белгилашди. Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари…
Батафсил...Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4901 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали ушбу мамлкатга кириб келган) орасида аниқланган. Айни пайтда қўшни мамлакатда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган. Ҳозирда Ўзбекистонда…
Батафсил...Хориж авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни тиклайди
Хорижнинг 20дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, «Сибир» каби қатор авиакомпания ва Uzavia вакиллари иштирокида ўтган онлайн-конференцияда халқаро авиақатновларни қайта тиклашга тайёр эканликлари билдирилди. Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. «Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш…
Батафсил...Сузоқ туманида хотинини азоблаган киши ҳибсга олинди
Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги қишлоқлардан бирида хотини азоблаган 51 ёшли киши қўлга олинди. Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг “Азоблаш” моддаси бўйича очилган жиноят иши доирасида гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган ўрта ёшлардаги аёлни юзига ураётгани…
Батафсил...Карантиндан сўнг Қирғизистонда илк маротаба Жума намози ўқилди
Бугун Қирғизистонда карантиндан сўнг илк бора масжидларда Жума намози ўқилди. Шу кунгача хабар қилинганидек, масжидларда намозга келганларга ижтимоий оралиқни сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби қўйилган эди. Муфтиятнинг матбуот котиби Мақсат Атабаевнинг айтишича, бугунги Жума намозига келган намозхонлар масжидларда жорий қилинган қоидалар асосида киргизилди. 8-июндан бошлаб Қирғизистондаги барча диний идораларнинг фаолиятига рухсат берилган эди. Суратдаги масжид Бишкекдаги энг катта…
Батафсил...