Қўли бойланиб, бўйнига ғилдирак илинган аёл эрини кечирди

Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 47 ёшли аёл ўзини азоблаган эрини кечириб, ҳуқуқ-тартибот идораларига ёзган аризасини қайтариб олди.

Айни пайтда Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси, аёл аризасини қайтариб олганига қарамай, бу иш бўйича тергов давом этаётганини маълум қилган.

Шу йил 12 июнида ижтимоий тармоқларда Сузоқда тасвирга олинган видео тарқалгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Видеода бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган ўрта ёшлардаги аёлни юзига ураётгани ва устидан сув қуяётгани, аёл эса унга қаршилик қилмаётгани акс этган.

Ҳодисадан сўнг жабрланувчи аёл милицияга ариза билан мурожаат қилган. Шундан кейин унга азоб берган 51 ёшли эри ҳибсга олиниб, 15 суткага тергов ҳисбхонасига қамалган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ