14 июнь куни Жайил туманидаги чорвачилик бозорида буқа 150 минг сомга сотувга қўйилди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар қилди.
Маълумотга кўра, пушти буқа катталиги билан одамларни эътиборини тортди. Бозордаги одамлар уни «Олтин буқа» деб номлашди.
Буқанинг эгаси Тилекнинг айтишича, 2 ёшли буқа Авлокол зотидан бўлиб, Қорабалтадаги фермада боқилган. Оғирлиги 700 кг бўлган буқанинг нархини 150 минг сомга баҳолади. Ҳаридорлар энг юқори нархни 120 минг сомгача таклиф қилишди. Буқа бозорда узоқ қолмади. Бир неча соат ўтгач, эгаси айтган нархига ҳаридор топилмай ҳайвонни олиб кетди.