Президент фармони билан М.Абилғазиев ва ҳукумат истеъфога чиқди

Мухаммедқалий Абилғазиевни бош вазирлик вазифасидан озод қилиш ҳақидаги фармонни  президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолади. Шунингдек ҳукумат ҳам истеъфога чиқди деб ҳисобланади, дея ёзилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати сайтида.

М.Абилғазиев бош вазирликдан кетиш ҳақида аризани 15-июнь  куни ёзган эди.

«Фармонга биноан, Қирғизистон Республикасининг бош вазирининг, бош вазир ўринбосарининг, бош вазир ўринбосарларининг, ҳукумат аъзоларининг  хизмат вазифаларини эгаллаган шахслар аввалги хизмат вазифаларига биноан ҳукумат аъзоларининг вазифаларини янги таркиб тузилгунигача давом эттиради», – деб айтилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ