Кўпчилик коалиция бош вазирлик қурсисига Қубатбек Бўрўновни кўрсатишди

Олий Кенгашдаги кўпчилик коалиция бугун, 16-июндаги мажлисда бош вазирликка номзод сифатида Қубатбек Бўрўновни кўрсатишди.  

Коалициянинг лидери Иса Ўмурқуловнинг айтишича, ҳозирда коалициянинг асосий мақсади — ҳукуматни қўллаб-қувватлаб, ишнинг самарадорлигини таъминлашдир.

Мухаммедқалий Абилғазиев вақтинчалик меҳнат таътилига кетганидан буён бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бош вазирнинг вазифасини бажараётган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ