СOVID-19:Қирғизистонда 100та янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 16-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 100 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2472 нафарни ташкил қилмоқда, 1847 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 27 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Янги қайд қилинган 100 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

Бишкек шаҳри –  57;

Чуй вилояти — 11;

Ўш шаҳри –  11;

Ўш вилояти — 6;

Иссиқкўл вилояти — 2;

Жалолобод вилояти — 1;

Норин вилояти — 9;

Талас вилояти — 3;

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ