Жанар Акаев Хавфсизлик қўмитасининг раҳбарига: Абилғазиев терговга келдими?

Абилғазиев ҳозир терговга келдими? Ушбу саволни депутат Жанар Акаев кўпчилик коалициянинг бугун, 15-июндаги мажлисида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Ўрўзбек Ўпумбаевга берди.

Ўпумбаевнинг айтишича, бу бўйича  (тўлқинларни ноқонуний сотилгани) ҳарбий прокуратура жиноят иши қўзғаган.

«Иш тўлиғи билан ҳарбий прокуратурада. Бизнинг ҳодимлар тергов гуруҳининг таркибида», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев истеъфога кетди. 

Абилғазиев ўз мурожаатида бу қарорни радиотўлқинларни сотиш бўйича иш текширилаётган пайтда ўз номи ўртага чиққани ҳукуматнинг тўлақонли ишлашига халақит бераётгани учун қабул қилганини билдирган.

Амалдор радиотўлқинлар сотилишига оид ишга алоқаси йўқлигини, унга қаратилган айбловлар асосга эга эмаслигини ва тергов идоралари унга савол билан мурожаат қилмаганларини таъкидлаган.

Абилғазиев “Билайн” савдо маркасига тегишли “Скай Мобайл” ширкатига радиотўлқин берилиши атрофида юзага келган можаро оқибатида “тергов юришига бирор-бир босим ўтказаётганига оид айбловлардан қочиш, ҳамда тергов холис ўтказилиши учун” 27 май куни қисқа муддатли таътилга кетганди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ