Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқ отилди

Қирғизистон ва тожикистон чегарасида ўқ отилиб, натижада бир одам яраланди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, отишма 2-июнь тунда Боткен вилоятининг Эки-Тош ҳудудида содир бўлди. Тунги соат 1:20лар атрофида Тожикистон томонидан номаълум шахслар ов қуроли билан Қирғизистон фуқаросига бир неча маротаба ўқ отган. 38 ёшлик ҳайдовчи Ўш — Исфана автойўли орқали кетаётган бўлган. Натижада у енгил жароҳат…

Батафсил...

Чегара можароси: Қубатбек Бўрўнов билан Абдулла Арипов учрашди

Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожний” назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди. Учрашув давомида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар чегарада юз берган кўнгилсиз воқеа учун афсусда эканини билдирган. Унинг авж олиб кетмаслиги, кескинликни юмшатиш ва кейинчалик бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун…

Батафсил...

Чегара можароси:Қубатбек Бўрўнов билан Абдулла Арипов учрашади

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади. Бу ҳақда «Кактус» хабар берди. Маълум бўлишича, Қубатбек Бўрўнов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Абдулла Арипов билан учрашув ўтказиб, икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади. Маълум қилинишича, вазиятга ечим топилган. Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, тегишли органлар маҳаллий…

Батафсил...

Чегарадаги жанжал оқибатида 15 қирғизистонлик жароҳатланди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги можародан Қирғизистоннинг 15 фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, чегарадаги можародан жароҳат олган 15 одам Ҳайдаркон шаҳридаги шифохонада даволанмоқда. Ҳозирда тўрт одам касалхонада қолмоқда, қолганлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уй шароитида шароитида даволанадиган бўлди. Вазирликнинг маълум қилишича, турли жойларидан жароҳатлар олган тўрт одам касалхонада даволанмоқда, икки нафарининг аҳволи…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги аҳоли ўртасида жанжал чиқди

Боткен вилояти, Ҳайдаркон шаҳарчаси, Чечме овули ва Ўзбекистоннинг Сўх анклавининг халқи ўртасида жанжал чиқди. Икки томон бир-бирига тош отишмоқда. Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасининг маълум қилишича, жанжал ҳудуддаги сув талашувидан келиб чиққан. Маҳаллий ҳокимият миқиёсида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Тош отишувлардан қирғизистонликлар орасида боши ёрилиб, шифохонага юборилганини, «Портер» русусимдаги машиналар пачоқлангани бор эканини маҳаллий аҳоли вакиллари маълум қилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегара можаросини алоҳида тергов қилади

Рамазон ҳайити арафасида қирғиз–тожик чегарасида қурол ишлатилган ҳолда юз берган можародан сўнг ҳар икки мамлакатнинг чегара расмийлари музокоралар ўтказди ва ҳодиса юзасидан алоҳида суриштирув ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга ҳар икки томон ўз версиясини тақдим қилди. Ўқ отар қуролдан отишма содир этиш билан бошланган ҳодиса 24 май куни Қирғизистоннинг Оқ сой ва Тожикистоннинг Ворух анклави чегарасида жойлашган Мўйноқ яйловида…

Батафсил...

Ўзбекистон қирғизистонлик 50 нафар келинини олиб кетди

Ўшнинг «Дўстлик» чегара ўтказма бекатидан ўта олмаётган, Ўзбекистонга турмушга чиққан 50 нафар қирғизистонлик келинни Ўзбекистон томони қабул қилди. Бу ҳақда  Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, қариндошлик алоқалари тасдиқланган 50 нафар қирғизистонлик келин 23-май куни Ўзбекистондаги ўз оила даврасига қайтиб кетди. Ҳозирда чегарадан ўта олмаётган фуқаролар йўқ. Ўзбекистонга келин бўлган ўнлаб қирғизистонликлар чегаралар очиқ вақтда келиб, қайта уйларига кета…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер силкинди

Кеча, 24-майда соат 18:46да Қирғизистон билан Ўзбекистон туташган ҳудудда ўчоғидаги кучи 3,5 баллга етган силкиниш содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмология институтидан маълум қилишди. Ер силкиниши Жалолобод вилояти, Сузоқ туманига қарашли Ёрқишлоқ, Сузоқ қишлоқларида 3 балл ва Жалолобод шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ва фалокатлар қайд қилинмаган.

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон чегарасида жароҳатланган аскарни Москвада даволаш масаласини кўриб чиқмоқда

Шу йилнинг 8 май куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро вақтида жароҳат олган чегарачини Москвада даволаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда 24 май куни Twitter ижтимоий тармоғида Бош вазир матбуот котиби Адилет Султаналиев маълум қилди. «Бу масала назоратда, аскарнинг онаси билан учрашув ўтказилди ва жарроҳлик амалиётининг иккита варианти кўриб чиқилди. Бишкекда консилиум ўтказилди, шифокорлар шу ерда жарроҳлик амалиёти ўтказишлари мумкин,…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна отишма содир бўлди

24-май куни Боткен туманининг Мўйноқ қишлоғидаги Қирғизистон давлат чегараси ҳудудида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати маълум қилди.  Маълумотда ёзилишича, Боткен вилояти, Боткен тумани Мўйноқ ҳудудида Қирғизистоннинг чегара нозири Тожикистоннинг «Ворух» анклавидаги маҳаллий аҳоли вакили томонидан Қирғизистон ҳудудига чорва молларини қайтаришга бўлган ҳаракатларини барбод қилишиган.  Тожикистон томонида номаълум шахслар Қирғизистон чегарачиларига қарата қурол чиқариб, ўқ ота бошлашган.…

Батафсил...

Оренбург вилоятида чодирларда яшаётган 500га яқин қирғизистонлик автобусларда Бишкек томон йўлга чиқди

Оренбург вилоятида бўлиб турган 448 нафар Қирғизистон фуқароси Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтди ва Бишкек томон йўлга чиқдилар. Бу ҳақда ҚР ТИВ матбуот хизмати хабар берди. ҚР ҳукумати томонидан берилган 9 автобусда бўлган қирғизистонликлар ягона колонна бўлиб Қозоғистон йўл полицияси ҳамроҳлигида Қозоғистон-Қирғизистон давлат чегараси томон йўл олди. ҚР ТИВ Россия ҳудудларида бўлган қирғизистонликларга мурожаат қилиб Россия-Қозоғистон давлат чегараси ёпиқ бўлгани боис Оренбург…

Батафсил...

Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми келди

20 май куни Ўш шаҳрига Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми  келди. Бу ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Ўзбекистон номидан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон Республикаси  ҳукуматининг Ўш вилоятидаги вакили  Узарбек Жилқибаевга топширди. Инсонпарварлик ёрдами таркибида, тиббий тўшаклар, (440 дона), электрон пирометрлар (1000 дона), ҳимоя кийимлари (2500 дона), тиббий қўлқоплар (150 минг дона), шунингдек тиббий юзқоплар, (150…

Батафсил...

Жээнбеков ЕОИИга ҚРга Европадан келадиган юклар транзити эркинлигини таъминлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди

19 май куни Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Унда ЕОИИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари ва кузатувчи мақомидаги Молдава президенти иштирок этди. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, мажлисда у ЕОИИ ички божхона худудидаги тўсиқларни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди. «Биз эҳтиёж маҳсулотлари етказиб беришда “яшил йўлак” ташкил қилишга келишиб олган эдик. Шунга қарамай,…

Батафсил...

Боткен чегарасида икки миллион сомлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар қўлга олинди

Боткен вилояти, Қадамжой туманига қарашли Марказ овулида божхона ходимлари томонидан “Мерседес-Бенц 1840 LS 4x” русумли трансорт воситаси текширилган ва транспорт воситаси Қирғизистон фуқароси  “А.Ш.Б.” исмли шахсга тегишли эканлиги аниқланган. Автомобиль воситасининг юкларини текшириш чоғида қўшни мамлакатдан ноқонуний ўтаётган жами 14 тонна қуритилган мева борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотнинг ўртача бозор нархи 1 миллион 900 минг сомни ташкил қилади. Мазкур факт…

Батафсил...

«Дўстлик» чегарасида келинлар Ўзбекистонга ўтолмай сарсон бўлмоқда

Ўзбекистонга келин бўлиб тушганига 20 йилдан ошган бўлса ҳам бу давлат фуқаролигини ололмаган Қирғизистонлик келинлар ҳар икки ойда чегарадан ўтиб, паспортларига «кирди-чиқди» муҳрини бостиришга мажбур бўлади. Улар учун коронавирус ортидан эълон қилинган карантин ҳам қўшимча муаммоларни пайдо қилган. Дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус сабаб, март ойининг ўрталарида Қирғизистон билан Ўзбекистон чегаралари ҳам ёпилган. Чегаралар ёпилар экан, икки давлат ҳудудларида қолиб…

Батафсил...
1 7 8 9