Ўзганда молхона ва 20 та қўй ёниб кетди, бир кунда Қирғизистонда 16 та ёнғин қайд этилди

Бир кун ичида мамлакатда 16 та ёнғин қайд этилди. Ёнғинни ўчириш учун 19 та ёнғин бўлими юборилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзган туманининг Коммунист қишлоғида молхона ва ем-хашак, қўйлар ёниб кетди. Маълумотларга кўра, фожеа Алиев кўчасида содир бўлган. Натижада умумий майдони 120 квадрат метр бўлган молхонада 2 тонна пичан ва 20 та қўй ёниб кетган.

Қора-Сув туманидаги Зарбалик қишлоғида 400 боғ жўхори пояси ёниб кетган.

Чекиш пайтида эҳтиётсизлик туфайли Свердловск туманининг Достоевский кўчасида қуруқ ўт ёниб кетган. Шунингдек тумандаги Кўлбоев кўчасида жойлашган 45-сонли кўп қаватли уйнинг подвалида электр қалқони ёниб кетди.

Путепроводний кўчасидаги 30 квадрат метр ёғоч уйлар ва эски мебеллар ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ