Жалолобод вилоятида Ҳайит намози ўқилмайди

Эртага, 31-июль куни, Жалолобод вилоятида ҳозирги вазият туфайли Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилмайди. Шу муносабат билан вилоят милициясининг вакиллари фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда, дея хабар беради Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати. Тушунтириш тадбирларида ҳозирги вазиятни тўғри қабул қилиб, бир-бирларининг уйларига боишни чеклайди ва зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликни эслатишмоқда. Милиция шунингдек, одамларни юқумли касалликлардан узоқ туришга ва тегишли санитар…

Батафсил...

2.5 миллионга яқин одам йиғиладиган, ҳожида бу йили 1000 нафар мусулмон ибодатини бошлади

29 июль чоршанба куни эрталаб 1000 нафарга яқин мусулмонлар Ҳаж ибодатини бошлаб, муқаддас Макка шаҳри ташқарисидаги Мино водийсига тўпландилар. Ҳожилар Ҳажнинг биринчи кунида Мино водийсида Тарвияни амалга оширадилар. Бу куни Ҳажнинг Тарвиядан бошқа асосий маросими йўқ бўлгани учун мусулмонлар пайшанба куни қуёш чиққунга қадар Мино водисйсида намоз ўқиш билан банд бўладилар. Каъбадан 7 километр узоқликда жойлашган Мино водийси Ҳаж мавсумида…

Батафсил...

Қирғизистонда Қурбон Ҳайит намози масжидларда ўқилмайди

Ҳурматли мўмин мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Қирғизистон Республикасида тожливирус инфекциясини (COVID-19) тарқалиш хавфи тугамаганлигини ҳисобга олган ҳолда, касалликнинг янада тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқимиз саломатлиги ва хавфсизлиги учун 2020 йил 31 июль куни майдонларда ва масжидларда ҳайит намозлари ўтказилмаслигини маълум қиламиз. Шунинг учун биз тўғри тушуниб,  Қурбон ҳайити байрамини барчамиз оилаларимиз ва хонадонларимиз билан бирга нишонлаймиз. Шу куни бир-биримизнинг уйимизга…

Батафсил...

Қирғизистонда 31 июль, жума куни Қурбон ҳайити нишонланади

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, дейилади  Қирғизистон мусулмонлари идорасининг маълумотида. Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан, Саудия…

Батафсил...

Туркманистонда масжидлар номаълум муддатга ёпилди

Туркманистонда расмийлар қарори билан диний объектларнинг барчаси ёпилди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги мамлакат Дин ишлари кенгашидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди. Кенгаш вакилига кўра, “масжидлар, черковлар ва қадамжолар юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши профилактик чора сифатида ёпилган”. Манба диний муассасалар қачонгача ишламаслигига ойдинлик киритган эмас. У масжид минораларидан аввалгидек азон товуши янграйвериши, бироқ эндиликда бу фақат намоз вақти ҳақидаги эслатма…

Батафсил...

Чубақ ҳожига “Қирғизистон қаҳрамони” унвонини бериш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, Диний уламо Чубақ ҳожи Жалиловга “Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи билан Фейсбук фойдаланувчиси Исхак Эгемназаров ёзиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни қўллаш учун жамоатчиликка маълумот қолдирган.  “”Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” номини бериш, миллатимизнинг (тирикларнинг) муқаддас бурчи…! Қани юртим, биргаликда ташаббусни қўллайлик! Халқ қаҳрамони бўлиш учун фақат одам бу дунёни тарк этиши керакми деб…

Батафсил...

Вазирлик Чубақ ҳожи ўлими юзасидан баёнот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  «таниқли олим Чубақ ҳожи Жалиловни Бишкекдаги Миллий госпиталь ҳодимлари қабул қилмай қўйган” деган маълумотлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. Вазирлик хабарига кўра, Чубақ ҳожи Жалилов 10-июлда тунги соат 12 лар атрофида шифохонга оғир аҳволда келган. Унга икки томонлама зотилжамнинг оғир тури, қанд диабеди деган ташҳис қўйилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай бемор 11-июльда вафот этган. Беморни қабул қилган врач сўзларига…

Батафсил...

Чубақ ҳожи Жалилов вафот этди

11-июлга ўтар кечаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалилов 45 ёшида вафот этди. У 10-июлда зотилжам (пневмония) касаллиги билан оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган. Чубақ ҳожи Жалилов 1975-йилнинг 21-январида Жалолобод вилояти Бозорқўғон туманидаги Бай-Мундуз овулида таваллуд топган. 2010-2012-йиллар давомида Қирғизистоннинг муфтийси бўлган. Шунингдек марҳум шайҳ «Марал» радиосининг «Аалымдан асыл жооп» (Олимдан ҳақиқий жавоб) дастури орқали кўплаб қирғизистонликларнинг диний саволларига жавоб бериб,…

Батафсил...

Бишкек қозиси Садриддин Маджитов вафот этди

Бишкек шаҳрининг қозиси  Садриддин Маджитов вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати бугун, 10-июлда маълум қилди. Марҳумни сўнги манзилга кузатиш маросими 11-июлда Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Ўрикзор овулида бўлиб ўтади. У қандли диабет касаллиги билан оғриб юрган эди. С.Маджитов 1972-йилнинг 22-июнида Тожикистон Республикасининг Яван туманидаги Қирғизиобод қишлоғида таваллуд топган. Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси унинг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Батафсил...

Муфтиёт: Қирғизистонда масжидлар ёпилмайди, жума намози вақтинча ўқилмайди

Қирғизистонда  эпидемиологиявий ҳолат барқарорлашгунига қадар Жума намози вақитинчалик ўқилмай, ушбу намоз ўрнига пешин намози мустақил равишда ўқиладиган бўлди. Ушбу тартиб 9-июлда Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг (муфтиёт) Уламолар кенгаши қарори асосида қабул қилинди. Муфтиёнинг маълумотига кўра, тожливируснинг ёйилиш ҳавфли бўлаётгани туфайли беш вақт намоз масжидларда санитар талабларга риоя қилинган шаклда ўқилаверади. Жаноза намозини марҳумнинг яқин қариндошлари ва озчилик одамлар иштирокида уйда…

Батафсил...

Бу йилги Ҳаж мавсумида Кабатуллоҳга тегиниш тақиқланади

Саудия Арабистони Ҳаж 2020 мавсумида ҳожилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган қоидалар тўпламини эълон қилди. Бу ҳақда 6 июль душанба куни давлат ахборот агентлиги хабар берган. Саудия ҳукумати июнь ойида коронавирус пандемиайси туфайли бу йилги ҳаж мавсумида қатнашувчилар сони 1000 нафаргача қисқартирилишини маълум қилганди. Унга кўра, бу мавсумда ҳаж маҳаллий мусулмонлар билан ўтказилиб, хориждан мусулмонлар…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги “Қуръон ёдлаш коллежи” биноси обсервация сифатида берилади

Ўш шаҳрининг марказида жойлашган 100 ўринли, ички қисмида барча қулайликлари мавжуд бўлган Қирғизистон Ислом университетининг Ўш шаҳридаги “ Қуръон ёдлаш коллежи” биноси пандемия сабабли халққа вақтинчалик обсервация сифатида берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмаонларининг Уламолар Кенгашининг аъзоси, Қирғизистон Ислом университетининг ректори Абдишукур ҳожи Нарматов маълум қилди. — Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Мана шундай яхши…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги икки мадраса обсервацияга берилади

Ўш шаҳрида жойлашган «Умму Муҳаммад» ва «Сулаймон-Тоғ» мадрасалари обсервация сифатида фойдаланишга берилади. Бу ҳақда шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев маълум қилмоқда. Қозининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда COVID-19 вирусининг кескин равишда тарқалиши сабабли касаллар кўпайгани учун мана шундай қарор қабул қилинган. Қозиёт икки мадрасани тенг  обсервация сифатида фойдаланишга беришга тайёр. Муфтиёт берган маълумотга кўра, ҳар икки мадраса ҳам барча замонамиз талабларга жавоб…

Батафсил...

Муфтиёт тожливирусдан вафот этганларни дафн қилиш қоидаларини ишлаб чиқди

Муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш таклифи билан келишиб олинди. Қирғизистон мусулмонлари диний идораси тожливирус юқтириб вафот этган инсонни сўнги манзилига кузатиш бўйича фатвосини (қарор) эълон қилди. Бу ҳақда муфтиётнинг сайтида ёзмоқда. Маълумотга кўра, муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш…

Батафсил...

Чубақ ҳожи Жалилов: Масжидларимизни обсерватория сифатида фойдаланиш учун беришга тайёрмиз

Диний уламо Чубақ ҳожи Жалилов агарда зарурат бўлса, ёрдам қатори масжидни  обсервацияга иморат сифатида беришга тайёр экананини фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Собиқ муфтийнинг сўзларига кўра, масжидда жорий йилда тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилган: оқланган ва бўялган. Масжид ичкарисида кондиционерлари мавжуд. Ҳожатхонаси ташқарида. Иссиқ сув бор. Марказий  канализацияга қўшилган. Шифокорларга мослашган даватхонаси бор. Овқат қилиб еб-ичишга мослашган яна бир хона бор…

Батафсил...

Қозоғистонлик Ислом уламоси Абдуғаппар Сманов вафот этди

Бугун, 1-июлда Қозоғистонлик Ислом дини олими Абдуғаппар ҳожи  Сманов 50 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилишган. Марҳум бугун, 1-июлда кечки соат 19:00да Сариағаш туманида дафн қилинади. Диний уламо Чубак ҳожи Жалилов ҳам расмий саҳифасида олимнинг вафот этгани ҳақида баёнот ёзди. -Марказий Осиёга танилган буюк олим Абдуғаппар ҳожи Смановнинг вафот этганини қайғу билан қабул қилдим. Абдуғаппар биродаримиз олимларнинг арслони эди.…

Батафсил...

Ўшда “Жума намози” вақтида ижтимоий масофа сақланмаганми?

Ўш шаҳридаги Жума намозида санитар қоидаларга риоя қилинмаётгани ҳақида маълумотни тарқатган одам воқеа тафсилотини нотўғри тушунтириб олган. Бу ҳақда Ўш вилоят қозиятининг матбуот котиби Манас Айтматов маълум қилди. Аввал «АКИпресс-Репортер»   нашрига гувоҳ бўлган одам Ўш шаҳридаги Жума намозида санитар нормаларга амал қилинмаётганини айтиб, сурат юборган. Унга кўра, сурат 26-июнда Черемушка шаҳарчасидаги Р.Абдиқадиров кўчасида олинган. «26-июнь куни «Репортерга» чиққан маълумот нотўғри…

Батафсил...

Ҳаж мавсумида Саудияга хорижлик зиёратчилар киритилмайди

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турганлардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигининг билдиришича, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Жорий йилда ҳаж ибодати июль ойининг охирларига тўғри келади. “Бундай қарор Ҳаж ибодатини соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан хавфсиз ўтказиш, одамларни пандемия билан боғлиқ касалликлардан…

Батафсил...

Қирғизистон ўз фуқароларини ҳаж сафарига юборадими?

Саудия Арабистони Қироллиги Қирғизистоннинг ҳаж мавсумидаги ташкиллаштириш ишларинига «энг яхши» дея эътироф этиб,  2020-йилдаги ҳаж  сафарига 6110 квота ажратган. Ҳожиликка бориш нархи ҳар бир зиёратчи учун 3350 доллар деб  белгиланиб, зиёратчилар 2019-йилнинг 16-декабридан 30-декабрь соат 17:00гача 7525 фуқаро РСК банкига пул тўлаган. Қирғизистонлик ҳожиларни Макка ва Мадинага «Flynas» авиакомпанияси олиб боришини ва ҳожилик сафарига кийиладиган кийимларни тайёрловчи компания ҳам белгиланган…

Батафсил...

Бу йилги Ҳаж ибодати қолдириладими?

Саудия Арабистони расмийлари бу йилги Ҳаж мавсумини бекор қилиш ёки уни рамзий тарзда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times  нашри ёзмоқда. «Масала диққат билан ўрганилмоқда, турли сценарийлар кўриб чиқиляпти. Расмий қарор бир ҳафта қабул қилинади», – дейди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигидаги юқори лавозимли амалдорларидан бири. Маълумотларга кўра, таклифлардан бири – Ҳаж мавсумини фақатгина маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида,…

Батафсил...
1 … 5 6 7 8 9