2.5 миллионга яқин одам йиғиладиган, ҳожида бу йили 1000 нафар мусулмон ибодатини бошлади

29 июль чоршанба куни эрталаб 1000 нафарга яқин мусулмонлар Ҳаж ибодатини бошлаб, муқаддас Макка шаҳри ташқарисидаги Мино водийсига тўпландилар.

Ҳожилар Ҳажнинг биринчи кунида Мино водийсида Тарвияни амалга оширадилар. Бу куни Ҳажнинг Тарвиядан бошқа асосий маросими йўқ бўлгани учун мусулмонлар пайшанба куни қуёш чиққунга қадар Мино водисйсида намоз ўқиш билан банд бўладилар.

Каъбадан 7 километр узоқликда жойлашган Мино водийси Ҳаж мавсумида одамлар чодирларда яшайдиган дунёдаги энг гавжум жойга айланади. Йилнинг бу даврида мазкур жойда бир пайтнинг ўзида 2.5 миллионга яқин одам йиғилади.

Лекин, коронавирус пандемияси туфайли бу йили Ҳажни амалга оширувчилар сони 1000 кишига қисқартирилган бўлиб, улар фақатгина Саудия фуқаролари ва Қиролликда яшайдиган чет эл фуқаролари ичидан танлаб олинди. Улар Ҳажни бошлашларидан олдин карантинга олинди ва ибодат даврида ҳам доимий назоратда бўлишади. Ҳожилар Маккага келмасдан аввал коронавирусга тест топширишди ва Ҳаждан кейин ҳам яна карантинга олинишади.

Ҳаж ташкилотчилари ҳожилар орасида вирус юқишининг олдини олиш учун бу йил Каъбанинг атрофини чегаралаб қўйишди ва унга тегиниш таъқиқланди. Шунингдек, ҳожилар соғлигини сақлаш учун тиббий марказлар, мобил клиникалар ташкил қилинди. Ҳожилардан ниқоб тақишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари талаб қилинади.

“Ҳаж мавсуми давомида хавфсизлик билан боғлиқ ҳеч қандай хавотирлар бўлмайди. Лекин ягона хавф бу коронавирус пандемиясидир” дейди Саудия Арабистонининг оммавий хавфсизлик хизмати директори Холид бин Қарар Ал-Ҳарби.

Бу йилги Ҳажни амалга ошираётганлар орасида озарбайжонлик Зелкин ҳам бор. У Қиролликнинг Жубаил шаҳрида яшайди ва ишлайди.

“Ҳар ерда коронавирус тарқалган бир пайтда бундай қисқа вақт ичида шароит яратиш осон эмас. Мен Саудия ҳукуматига ҳозирги қийин вазиятда менга бу имкониятни тақдим қилгани учун ташаккур билдираман. Мен бунга ишона олмаяпман. Бу ҳаётда бир марта бериладиган имконият. Бу менинг омадли эканлигим учун эмас, балки Аллоҳнинг хоҳишидир” дейди Зилкен.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ