Қирғизистонда Қурбон Ҳайит намози масжидларда ўқилмайди

Ҳурматли мўмин мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Қирғизистон Республикасида тожливирус инфекциясини (COVID-19) тарқалиш хавфи тугамаганлигини ҳисобга олган ҳолда, касалликнинг янада тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқимиз саломатлиги ва хавфсизлиги учун 2020 йил 31 июль куни майдонларда ва масжидларда ҳайит намозлари ўтказилмаслигини маълум қиламиз.

Шунинг учун биз тўғри тушуниб,  Қурбон ҳайити байрамини барчамиз оилаларимиз ва хонадонларимиз билан бирга нишонлаймиз. Шу куни бир-биримизнинг уйимизга ҳайит муносабати билан бориш ўрнига, келинглар қурбонликларимизни уйда қилиб, Қуръон тиловат қиламиз, юртимизга, халқимизга ва ватанимизга яхшилик тилаб, марҳумларимизга дуоларимизни бағишлайлик.

Қирғизистон Республикасининг Муфтиёти

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ