СOVID-19: 5-июнда 48 бемор соғайди

Бугун, 5-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 48 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  7; Норин вилояти — 29; Ўш вилояти — 2; Ўш шаҳри – 9; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1340 бемор соғайган. 22 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот…

Батафсил...

СOVID-19: 4-июнда 28 ҳолат қайд қилиниб, 27 бемор соғайди

Қирғизистонда 4-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 28 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  15; Норин вилояти — 1; Ўш вилояти — 6; Ўш шаҳри – 4; Иссиқкўл вилояти – 1; Чуй вилояти — 1; Шунингдек бир кеча кундуз давомида 27 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 24; Ўш вилояти — 1; Боткен вилояти…

Батафсил...

СOVID-19: 3-июнда 26 ҳолат қайд қилиниб, 46 бемор соғайди

Қирғизистонда 3-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 26 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  16; Норин вилояти — 7; Ўш вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Боткен вилояти — 1; Шунингдек бир кеча кундуз давомида 46 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 7; Норин вилояти — 31; Ўш шаҳри – 2; Ўш вилояти…

Батафсил...

Яна уч нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди

Ўтган бир кеча-кундуз давомида 3 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Ўш вилояти бирлашган шифохонасида 2 бемор  (59, 55 ёшдаги эркак кишилар) ва Норин вилояти шифохонасида 1 бемор  (84 ёшлик эркак киши) вафот этди. Қирғизистонда тожливирус инфекциясидан вафот этган беморлар сони 20 нафарга етди.

Батафсил...

Бишкеклик шифокор Дубай амиридан «олтин виза» олди

Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да ишлаётган қирғизистонлик Чинара Жантошева коронавирусга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Дубай амири Мақтум ибн Рашид Ал Мақтум томонидан “олтин виза” билан тақдирланди. Визанинг бу категорияси БААда 10 йил муддат давомида ишлаш имкониятини беради. Чинара Жантошеванинг мутахассислиги анестезиолог-реаниматолог бўлиб, ўлим ва ҳаёт ўртасида курашаётган беморлар билан бевосита ишлайди. Унинг тан олиб айтишича, 11 йилдан бери ишлаб келаётган давлатга…

Батафсил...

СOVID-19: 2-июнда яна 28 ҳолат қайд қилиниб, 38 бемор соғайди

Қирғизистонда 2 июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Бир кеча-кундузда 2416 анализ олиниб, натижада 28 янги ҳолат қайд қилинган. Шу билан бирганликда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1845 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек 38 бемор даволаниб чиққан. Умумий ҳисобда 1219 бемор бутунлай соғайиб чиққан.   Бир кеча-кундуз давомида…

Батафсил...

2019-йилда Қирғизистонда қизларга нисбатан ўғил болалар кўпроқ туғилган

2019-йилда Қирғизистонда 174 минг чақалоқ дунёга келган. Чақалоқларнинг 89 минг нафари ўғил болалар бўлса, 85 минг нафари қизлардир, яъни қизларга қараган ўғил болалар кўпроқ туғилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида ёзилмоқда. Янги туғилган чақалоқларнинг 22%нинг оналари расмий никоҳларда қайд қилинмаган. Қўмитанинг маълумотида келтирилишича, сўнги вақтларда ислом динининг аҳкомлари асосида турмуш қуриш оммалашиб, расмий никоҳларда қайд қилинишига эътибор берилмаяпти. Шунингдек…

Батафсил...

Ҳиндистондан Қирғизистонга 16 қирғизистонлик қайтиб келди

Қирғизистонга 1-июнда Ҳиндистондан «Air India» авиакомпанияси билан 16 киши олиб келинди. Уларни Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортида кутиб олишди.  Дели — Бишкек рейсини Ҳиндистон ўз фуқароларини Қирғизистондан олиб кетиш учун уюштирган. Юртига қайтганлар обсервацияга олинди. Коронавирус дунё бўйича кескин тарқала бошлагани сабаб кўплаб ўлкалар халқаро авиақатновларни тўхтатишди. Шу сабабли чет ўлкаларда юрган қирғизистонликлар юртига қайта олмай қолган. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини…

Батафсил...

СOVID-19: 1-июнда 69 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда 1 июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 69 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Бир кеча-кундузда 1151 анализ олиниб, натижада 69 янги ҳолат қайд қилинган. Шу билан бирганликда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1817 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек 11 бемор даволаниб чиққан. Умумий ҳисобда 1181 бемор бутунлай соғайиб чиққан.   Бир кеча-кундуз давомида…

Батафсил...

СOVID-19: 31-майда 26 ҳолат қайд қилиниб, 57 бемор соғайди

Қирғизистонда 31 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланиб, 57 нафар бемор даволаниб чиққан. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар, Бишкек шаҳрида– 7,  Чуй вилоятидан – 3, Ўш шаҳрида – 3, Ўш вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 12 нафарни ташкил қилмоқда . Шунингдек бир кеча кундуз давомида 57 нафар…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 1722тага етди

Қирғизистонда 30 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 60 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 35 нафари Бишкек шаҳридан– 23  Чуй вилоятидан – 1, Норин вилоятида – 32  шунингдек Россиядан қайтганлар — 2,  курсантлар орасида — 2 ҳолат қайд қилинган. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 25 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.…

Батафсил...

Қубатбек Бўрўнов: Қирғизистонда карантин тартиби қайта жорий қилинмайди

Бишкек ва Ўш шаҳарларида коронавирус пандемияси сабабли  карантин тартиби қайта жорий қилинмайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бугун, 29-майда, брифинг вақтида саволларга жавоб бераётиб, маълум қилди. Бўрўнов шу кунгача карантин тартиби жорий қилинганини такидлади. — Кўпчилик одамлар ушбу тартиб қоидаларига амал қилишмаяпти. Агар биз карантин қоидаларига қатъий риоя қилганимизда ҳозирги ҳолатлар рўй бермас эди, — деди бош вазир ўринбосари.

Батафсил...

5-июндан болалар боғчаси иш бошлайди, 8-июндан эса ички парвозлар йўлга қўйилади

Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов 29-майдаги брифингда маълум қилди. Бўрўновнинг айтишича, болалар боғчаси фаолияти ноилож йўлга қўйилмоқда. Бош вазир ўринбосари болалар боқчаларидаги санитар талаблар билан қоидаларнинг сақланишини назорат қилиниши такидланди. Унга кўра болалар боғчасини иш-фаолиятига боғчаларнинг ҳусусийлигига қарамай, маҳсус тузилган комиссиянинг қарори асосидагина руҳсат берилади.  «Буни биз болалар орасида коронавирус инфекциясининг ёйилиб кетишини олдини олиш учун қилмоқдамиз. Санитар-эпидемиологик…

Батафсил...

Ўшдаги туғруқхонада янги туғилган 5 чақалоқда коронавирус аниқланди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ва Норин вилоятида коронавирус вазияти мураккаблигича қолмоқда. Бу ҳақда 29 майда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев маълум қилди. “Бишкекда бир қатор тиббиёт муассасаларида: онкология ва юқумли касалликлар шифохонасида, қатор оилавий тиббиёт марказларида вирус тарқалиб, касалланганлар сони кўпайди. Норинда ҳам вилоят касалхонасида коронавирус аниқланди. Бу вилоятда ички ишлар бошқармаси ходимлари орасида ҳам коронавирус юқтирганлар кўпайиб, вазият бир…

Батафсил...

«30 минг операция». Қирғизистонлик хирург Мамбет Мамакеев Гиннесслар рекорди китобига кирди

92 ёшлик хирург Мамбет Мамакеев энг узоқ вақтдан буён хирург бўлиб фаолият олиб бораётган шифокор сифатида  Гиннесслар рекорди китобига қайд қилинди. Бу ҳақда ушбу ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинмоқда. Хабарга кўра, рекорд 2020-йилнинг 29-февралида қайд қилинган. Шу кунгача Мамакеев хирург сифатида 67 йил 181 кун ишлагани айтилмоқда. Бундан ташқари тиббиёт соҳасидаги мувафақиятлари учун Қирғизистоннинг фаҳрий фуқароси номи берилгани ҳақида ҳам сайт…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 68 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда 29 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 68 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 35 нафари Бишкек шаҳридан (Бишкек шаҳрида – 9 + 26 Россиядан қайтган курсандлардир) Чуй вилоятидан – 5, Ўш шаҳрида – 2, Боткен вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 4 Россиядан қайтганлар — 21 улар орасида…

Батафсил...

Тожливирус: Халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан келаётган инсонпарварлик ёрдамлари

Тожливирусга қарши курашиш мақсадида халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан инсонпарварлик ёрдамлари келмоқда. Республика тезкор штабининг маълумоти бўйича, 9-мартдан 25-майгача 38 минг 653 (38 653) дона ҳимоя воситалари (костюм, кўз ойнак, бахила ва қўл қоп) келди. Сунъий нафас олиш ускунаси – 18; Кислород берувчи ускуна – 52; Қўл билан нафас олдирувчи ускуна – 40; ПЧР-тестдан – 2684; Экспресс-тест – 146 000;…

Батафсил...

Қирғизистонда 1 июндан барча давлат ташкилотлари иш бошлайди

Қирғизистон ҳукуматининг 28 майда билдиришича, 1 июндан бошлаб барча вазирликлар, давлат ташкилот ва муассасалари, ҳукуматнинг вилоятлардаги махсус вакиллари ва уларнинг ходимлари ишга чиқиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни пайтда иш жойигача жамоат тарнспортида бориш имконияти бўлмаган ходимлар иш фаолиятини уйда қолган ҳолда давом эттириши мумкин. 25 майдан Қирғизистонда жамоат транспорти ҳаракатланишига рухсат берилган эди. Бундан ташқари бир қатор корхоналар ва…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 3 нафар машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Ўш шаҳрининг марказий кўчаларининг бирида уч нафар енгил автомашина иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалиги маълум қилди. Воқеа Қурманжон дадҳо ва Алишер Навоий кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Юқори тезликда келаётган «ДЭУ Матиз» русумидаги машина қарама-қарши томонда келаётган  «Тойота» машинаси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг «Тойота» машинаси йўл ёққасидаги «ДЭУ Матиз» машинасини уриб юборган. Фалокат оқибатида йўл…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 74 ҳолат қайд қилинди, тенг ярми Ўш шаҳридан

Қирғизистонда 28 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 74 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, Бишкек шаҳрида – 11 + 10 Россиядан қайтган курсандлар орасида, Чуй вилоятидан – 1, Ўш шаҳрида – 35, Ўш вилояти — 4 шунингдек Норин вилоятида – 13 янги ҳолат қайд қилинди. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан…

Батафсил...
1 … 25 26 27 28 29 … 36