«30 минг операция». Қирғизистонлик хирург Мамбет Мамакеев Гиннесслар рекорди китобига кирди

92 ёшлик хирург Мамбет Мамакеев энг узоқ вақтдан буён хирург бўлиб фаолият олиб бораётган шифокор сифатида  Гиннесслар рекорди китобига қайд қилинди. Бу ҳақда ушбу ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарга кўра, рекорд 2020-йилнинг 29-февралида қайд қилинган. Шу кунгача Мамакеев хирург сифатида 67 йил 181 кун ишлагани айтилмоқда. Бундан ташқари тиббиёт соҳасидаги мувафақиятлари учун Қирғизистоннинг фаҳрий фуқароси номи берилгани ҳақида ҳам сайт маълум қилмоқда.

Тўқсон ёшдан ўтган хирургнинг исми Бишкекдаги Миллий хирургия марказига қўйилган.

Мамбет Мамакеев 1927-йилнинг 1-октябрида Иссиқкўл вилояти, Оқсув туманидаги Кереге-Тош овулида дунёга келган. У 92 ёшга тўлган бўлса ҳам ҳозирга қадар бир қанча жарроҳлик амалиётларини бажариб келади. 68 йиллик фаолияти давомида 30 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётини бажарган. Бир қанча илмий ишлар муалифи. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Бундан ташқари 2004-йили «Қирғизистон Республикасининг қаҳрамони» унвони соҳиби бўлган.

Мамакеевнинг икки нафар ўғил фарзанди бор. Фарзандлари ҳам отасининг касбини эгаллаб, тиббиёт тармоғида фаолият олиб боришмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ