СOVID-19: Қирғизистонда яна 68 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда 29 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 68 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 35 нафари Бишкек шаҳридан (Бишкек шаҳрида – 9 + 26 Россиядан қайтган курсандлардир) Чуй вилоятидан – 5, Ўш шаҳрида – 2, Боткен вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 4 Россиядан қайтганлар — 21 улар орасида 11 ҳомиладор аёллар, 10 нафари эса талабалардир.

Коронавирус қайд қилинганлар орасида 4 нафар тиббиёт ҳодими ҳам бор. Уларнинг 3 нафари Бишкек яна бири Ўш шаҳрида қайд қилинган.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 22 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.

Бишкек шаҳрида – 16, Норин вилоятида — 4 ва Ўш вилоятидан – 1 нафар бемор соғайган.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони  1662 нафарни ташкил қилмоқда, 1088 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ